Хоразм вилоятига 2023 йил якунига қадар Хитойнинг Zhongtong компаниясидан 100 та йўловчи автобуси олиб келинади.
Учтепа туманида Yutong русумли автобус йўлига чиқиб қолган Spark автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади. Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас.
Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.
Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, унга тош отди. Самарқанд вилояти ИИБ можаро ҳайдовчилар йўл талашгани ортидан келиб чиққани ва 14 кишига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини билдирди.
Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.
Яккасарой туманида 77-сонли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.
Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.
Тошкентда июнь ойида 14,5 млн га яқин киши жамоат автобусидан фойдаланди. Энг кўп йўловчи 8-сонли йўналишида ҳаракатланди. Май ойида эса автобусда юрганлар сони 16 млн нафардан ортиқ эди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобус рейслари кўпайди — Чорвоққа ҳар куни 4 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм.
Янги автобус ва электробуслар харид қилиниши туфайли Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошди. Май ойида кунига ўртача 782 минг йўловчи ташилди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 63 фоизга кўп дегани.
Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланиб, йўловчилар эътирозига сабаб бўлган 59-сонли автобус ҳайдовчиларидан бири жазоланди.
1 июндан бошлаб пойтахтда 50, 103, 105, 110-автобус йўналишларининг графиги ўзгаради. Шунингдек, 19 майдан 119-сонли автобус йўналишида энди ўта катта сиғимли, «King Long» русумли автобуслар ҳаракатлана бошлайди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади.
Зарядлаш шохобчалари етишмаётгани сабабли Тошкентдаги айрим электробуслар рейсларга чиқмаяпти. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг маълум қилишича, айни пайтда 58 та қувватлаш станцияси ишламоқда, яна 80 таси тез орада фойдаланишга топширилади.
Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 10 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гармошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Улар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун ҳаракатланади.
Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.
Тошкентда янги электробус ва 20 йилдан бери пойтахтда бўлмаган «гормошкали» автобуслар тақдимоти бўлди. «Газета.uz» уларнинг хусусиятлари, гормошкали автобуслар қайси йўналишларга қўйилиши ҳамда бунинг учун линия ва бекатлар қандай тайёрланиши ҳақида маълумот олди.
Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.
Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 233 та автобус ва электробус келтирилди. Шундан 203 таси Yutong электробус ва автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг