Ўзбекистон президенти 1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинишини маълум қилди (аввалроқ 1 мартгача экани айтилганди). Шунингдек, жорий йилда 25 та кўчада жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар, 20 та кўчада пуллик тўхташ жойлари пайдо бўлади.
Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.
Тошкентда «7-автобус саройи»га тегишли 94-сонли йўналишдаги автобусни синган орқа ойналари скотчланган ҳолда йўлга чиқарган механик ишдан бўшатилди. Сарой бош муҳандисига хайфсан берилди.
Жиззах шаҳрида автобусни йўловчиларсиз бошқарган ҳайдовчи ухлаб қолиб, «заправка»да навбат кутиб турган 7 та машинага бориб урилди. ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳаво ҳарорати эрталаб -24 даражагача пасайгани сабабли Тошкент шаҳрида MAN русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Улар камроқ сиғимли ҳаракатланувчи таркиблар билан алмаштирилди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz» га бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди.
Тошкентда 4 январь куни MAN A22 CNG автобусларининг навбатдаги 16 донаси фойдаланиш учун топширилганди. Янги автобуслар 6 та йўналишда ҳаракатланиш учун қатновга чиқарилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — Янги йил байрами куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Қолаверса, 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Тошкент шаҳридаги 220 дан ортиқ автобусларни жорий ва капитал таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди. Маълум бўлишича, 175 та автобус кейинги фаолиятга яроқсиз деб топилган ва улар ҳисобдан чиқарилади.
Бир йил аввал пойтахт aвтобусларида тегажоқликка қарши кампания бошланганди, бугун эса ундан фақат чипталардаги тарғибот қолган, холос. Ташкилотчилар лойиҳа давом этиши лозимлигини, «Тошшаҳартрансхизмат» эса таклифларга очиқлигини айтмоқда. Фақат «бунинг молиявий тарафи ҳам инобатга олиниши керак».
Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманида икки йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки нафар йўловчи тан жароҳат олди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтда жамоат транспортидан фойдаланадиган 1,3 млн йўловчи учун автобуслар етишмаётганини танқид қилди. Президент энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берди.
Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.
Тошкентда шанба куни «ТТЗ — Машинасозлар» экспресс-йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатлар уч кун аввал бошланган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Самарқанднинг Мирзо Улуғбек кўчасида автобус ҳайдовчилари жанжаллашиб қолди. Ҳайдовчилардан бири ҳаракатни бошлаган автобус ён ойнасига осилиб олди. Оқибатда у автобус тагига йиқилиб, вафот этди.
Тошкентдаги автобусларнинг 54% йўловчилари йўлкирани нақд шаклда тўлашда давом этмоқда. Метрода эса бу рақам 61%ни ташкил қилмоқда. «Газета.uz» нима учун одамлар нақд пулсиз тўлов шаклига ўтишни истамаслиги ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини ўрганишга ҳаракат қилди.
Тошкент шаҳрига 2022 йил охиригача 190 дона MAN русумли автобуслар олиб келинади. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилади ва кам сиғимли ISUZU ларнинг ўрнини эгаллайди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.
Сирдарёнинг Оқолтин туманида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли «Исузу» автобусининг газ баллони портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши жароҳатланган.
Тез кунларда «Гулистон — Қўқон» йўналишида Тожикистон орқали ҳаракатланувчи янги автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлади, йўловчилардан хорижга чиқиш паспортини олиш талаб этилади. Йўловчиларни Тожикистон ҳудудида тушириш ва олиш тақиқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг