Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.
Тошкент шаҳридаги ҳаракат таркибида ҳозир 1847 та автобус бор, уларнинг 1557 таси кунлик йўналишга чиқарилади. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари ўринбосарининг айтишича, шаҳар майдони, аҳоли, ҳар юз минг кишига тақсимланган автобус сонидан келиб чиқиб, пойтахтга 3000 та автобус етарли бўлади.
Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.
20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент автовокзалидан вилоятларга йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.
1 январдан Тошкент шаҳрида автобус салонларида йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тақиқланади. Йўл кирани нақд пулда тўловчилар бир марталик чиптани Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали сотиб олиши мумкин бўлади.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
Жамоат транспортлари аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керак, деб ўйлайсизми? Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзилар тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилади. «Газета.uz» бу борада одамлар фикри билан қизиқди.
Тошкентдаги автобусда «аёллар — олдинда, эркаклар — орқада» ёзувли постер пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» уни 2 йигит ёпиштириб, ҳолатни видеога ҳам олгани акс этган камера ёзувларини эълон қилди. Бу каби постер аввалроқ Самарқандда автобусда ҳам учраганди.
Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Агар йўл ҳақи картадан тўланса, 2400 сўм бўлади.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмаслигини, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилишини маълум қилди. Бунда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.
Беруний метро бекати яқинида жамоат автобуси ичида йўловчининг соғлиғи ёмонлашиб, ташқарига олиб чиқилди. Фуқаро тез ёрдам етиб келгунга қадар вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.
Тошкент шаҳрида автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунлари одатий иш кунлари учун белгиланган, 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Тошкентдан Чорвоққа қатновчи мавсумий автобуслар қатнови кунига 4 мартагача кўпайтирилди. Йўлкира нархи 20 000 сўм.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 августгача туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Шунингдек, фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм кўргазмаларидаги павильон ижарасининг 50 фоизи қопланади.
Пойтахт автобусларида йўловчилар кундузи транспортда кондиционерлар ўчиқлигидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» совитиш тизими қайси соатлар оралиғида ишлаши, салондаги ҳарорат қандай бўлиши ва тартиб қоидаси бузилганда йўловчилар қаерга мурожаат қилиши мумкинлигига аниқлик киритди.
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
14 май куни христианлик динининг ота-оналарни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши сабаб Тошкент шаҳридаги 3-сонли қабристон томон 2 та бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу учун 8 та MAN автобуслари ажратилади, улар 7:00 дан 18:00 гача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи — 5 минг сўм.
Тошкентликлар 1947 йилдан троллейбуслардан фойдалана бошлаган. Пойтахт бу транспорт тури билан 2010 йил 30 апрелида хайрлашганди. Ҳозир эса бир вақтлар троллейбуслар юрган йўлларда электробуслар ҳаракатланмоқда. «Газета.uz» айни бир жойда юрган троллейбус ва электробуслар суратларини жамлади.
Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг