Андижон вилоятида 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 10 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Улардан 5 нафарининг ҳаёти қутқариб қолинган.
Андижон ҳудудида содир бўлган 4,1 магнитудали зилзила Хонобод, Қўрғонепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам сезилди.
Олтинкўл туманидаги 31-мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси уйқу вақтида оламдан ўтди. У тарбиячи болаларни уйқудан уйғотган вақтида қайтиб ўрнидан турмаган. Ташкилот ҳамшираси болада ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаганини айтди.
Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига ҳокимлар тайинланди.
Андижондаги портлашда ҳалок бўлган қурбон Қирғизистон фуқароси эканлиги аниқланди. ФВВ портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Воқеа гувоҳлари ҳалок бўлганлар сони бир кишидан кўпроқ бўлганлигини таъкидлаган эди.
Бош прокуратура Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт марказида юз берган портлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни вақтда ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мактаб ўқитувчилари ота-оналардан узр сўраган йиғилиш Марҳамат тумани ҳокимининг шахсий ташаббуси бўлганлигини маълум қилди. Туман ҳокими Бобуржон Йўлдошев бу ҳолатлар «ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса», улардан узр сўрашини айтди.
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарлари 57 млрд сўм миқдоридаги молиявий қонунбузарликлар, камомад ва ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Ҳозирда прокуратура мазкур ишни ўрганмоқда.
Хўжаобод туманида кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаган корхонанинг гаровга қўйилган учта кўчмас мулки ва Hyundai porter автотранспорт воситаси хатланиб, 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига ўтказилди.
«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳар пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан амалга оширилади.
Андижон туманида яшовчи фуқаро уйида ўзини осиб қўйди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан иш очилди. ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари раҳбарлари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларни автомашина ва уй билан мукофотлади. Аввалроқ, спортчиларга президент совғаси ҳам топширилган эди.
Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ходимлари томонидан Андижонлик фуқаронинг калтаклангани айтилган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу бўлимнинг собиқ ходимлари 2020 йилнинг ноябрь ойида 44 ёшли эркакни қийноққа солганликлари учун озодликдан маҳрум қилинган эди.
Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида «Ўзавтосаноат» компанияси фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказилиши режалаштираётган эди.
Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдирганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган андижонлик депутат Шуҳратбек Каримовнинг компанияси ҳаракатлари оқибатида бир нечта фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилганини айтмоқда. Адлия вазирлиги «депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонуний» эканлигини таъкидлади. Вазирлик депутатлар дахлсизлигини бузганларга чора кўриш кераклигини таъкидлади.
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланди. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.
Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.
Андижон вилоятида қулоғида «наушник» билан кетаётган йигитни поезд босиб кетди. Оқибатда йигит вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг