Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 15−22−29 декабрь ва 5−12−19−26 январь кунлари Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Энергетика вазирлиги Андижонда 684,1 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида 13-мактаб стадиони бузилаётгани айтилган хабар тарқалди. «Ўзбекистонда мактабнинг ерига кўз олайтириш — жиноятку!», дейилади хабарда. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги суд қарорига асосан стадиондаги қурилиши тугалланмаган бино бузилишини маълум қилди.
Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.
Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган эркак чироқ ўчиб қолиши сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида оёқлари комбайннинг янчувчи қисмига кириб кетган 35 ёшли эркак шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф этиш учун 12 та экипаж ва 3 та автонарвон жалб этилди. Воқеа жойига вилоят ҳокими борди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Қурилиш вазирлиги Андижондаги 50-мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши лойиҳага ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани учун тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик қурилиш бўйича барча зарур хулосалар олинганини қайд этди. Аввалроқ прокуратура ҳоким қарори қалбаки эканини маълум қилганди.
Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.
Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.
Андижон вилоятида 12 ноябрь куни эпицентри Жалақудуқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Ер қимирлашининг магнитудаси 3 баллни ташкил этди.
Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди.
Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.
Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашиб, ағдарилган Cobalt ёниб кетди. Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ҳақида эса маълумот келиб тушмаган.
Андижоннинг Пахтаобод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Андижонда ИИБ билан ҳамкорликда 994 дона «Лирика» ҳамда умумий баҳоси 68,7 млн сўмлик 4 004 дона дори воситалари, Фарғонада эса ДХХ томонидан 240 дона «Тропикамид» психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг