1 июндан бошлаб Ўзбекистонда мамлакатдан чиқиб кетаётган юк транспортлари учун электрон навбат тизими йўлга қўйилиши керак. Бу чегарани кесиб ўтиш вақтини тезлаштириши ва юк ташиш ҳажмини ошириши зарур.
Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатланиш 1 февралдан вақтинча тўхтатилади. Уч ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Чеклов рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларга татбиқ этилмайди.
«Ғишткўприк» чегара божхона постида икки ҳолатда 717 дона буғу шоҳини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Улар шоҳларни декларацияда ёзиб кўрсатмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилмаган.
Энди бир шахс томонидан маълум вақт давомида бир нечта божхона операциялари амалга оширилса, уларни тўлашнинг бош таъминотини тақдим этиш мумкин. Божхона қўмитаси аризани 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва бош таъминотни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ФВБ қисмида 4 млн 65 минг донадан зиёд салют ва петардалар дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус хандаққа кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.
Европа иқтисодиёти кунлари давомида Осиё ва Европа ўртасидаги юк ташувини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли муҳокама қилинди. Мутахассислар Транскаспий транспорт йўлаги ривожланиши учун зарур омиллар, жумладан, инфратузилмани кенгайтириш ва логистика, божхона жараёнини рақамлаштиришни таъкидлади.
Сирдарё вилоятидаги «Малик» чегара ўтказиш пунктида 6,7 кг миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланди. Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.
2024 йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари ходимлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинди.
ДХХ Тошкентда XIX ва XX асрларга оид 100 та «Николай» олтин тангаларини 67 минг долларга сотишга уринганларни қўлга олди. Ушбу тангалар маданий бойлик ҳисобланади ва тарихий аҳамиятга эга. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида халқаро Қизил китобга киритилган йўлбарссимон албинос бўғма илонини мамлакатга олиб киришга уриниш фош этилди. Узунлиги 3 метр бўлган илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Бухорода божхоначилар 705,5 минг қути қора чой сифатида кўрсатилган сигареталарни Ўзбекистон орқали транзит қилишга уринишнинг олдини олди. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 млрд сўмни (1,3 млн доллар) ташкил этади.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.
Президент қарори билан, ИИО, божхона, миллий гвардия ва ҳарбий хизматдаги махсус унвонлар учун хизмат қилиш муддатларига ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки шахс ушланди.
Тошкент вилоятининг «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан автобус қўшимча ғилдирагининг ички қисмида яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Божхона ходимлари ёқилғи ташиш машинасини ҳужжатларда вазни 18 тоннадан 20,6 тоннага ўзгартириб ёзиб, 791 миллион сўмлик божхона имтиёзларини ўзлаштиришга уринган шахсларни аниқлади. 2025 йил 1 январгача 20 тоннадан ошадиган махсус ва юк транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилади.
Андижондан Қирғизистонга ўтувчи чегара постларида жами салкам 1,4 кг олтиндан иборат буюм ва қотишмаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 1896 йил зарб қилинган Николай кумуш тангасининг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Танганинг тахминий қиймати 1,2 млн сўмни ташкил этилиши айтилмоқда.
«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди. 402 минг қути маҳсулот Тожикистонга ўтиш учун республикага кириб келган поезд вагонидан аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг