Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларини сўмга нисбатан алмашув курси илк бор 13 000 сўмлик нуқтадан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 0,65 фоизга қадрсизланди. Девальвация суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пастроқ бўлди.
Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.
Ўзбекистоннинг айрим банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 000 ва ундан юқори этиб белгиланди. Сотиб олиш курси эса 12 940 сўмгача кўтарилди.
МБ маълумотларига кўра, 2024 йил давомида долларнинг сўмга нисбатан курси қарийб 582 сўмга (+4,71 фоиз) мустаҳкамланди. Миллий валютанинг девальвация суръати 2023 йилга нисбатан пастроқ бўлди. Долларнинг ўртача йиллик курси прогноздан бироз юқори шаклланган.
Марказий банкнинг бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 900 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 2023 йилнинг шу давридаги 10,2% га нисбатан 4,56% қадрсизланди.
Сўм кетма-кет тўртинчи ой долларга нисбатан бироз қадрсизланди. Ноябрь охирида доллар деярли 91 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 9,5% га нисбатан атиги 4,3% девальвацияга учради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2024 йил кутилаётганидан 4,8 фоизга кўп. Миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши бюджет харажатлари 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.
Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.
Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.
Ўзбекистонда сўм долларга нисбатан кетма-кет иккинчи ой бироз қадрсизланди. Сентябрь охирида доллар миллий валютага нисбатан 90 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта 3,1 фоизга қадрсизланди.
АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан пасайишда давом этмоқда, у 12 мартдан бошлаб ўзининг минимал қийматига — 12 541 сўмгача тушди. Ўзбекистонга пул ўтказмалари, инвестициялар ҳажмининг ўсиши ва бошқа омиллар фонида миллий валюта мустаҳкамланмоқда.
Марказий банк эълон қилган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет еттинчи савдо куни пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта деярли 125 сўмга (1 фоиз) мустаҳкамланиб, март ойидан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади.
Марказий банк эълон қиладиган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет беш савдо кунидирки, пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта қарийб 84 сўмга мустаҳкамланиб, 12 640 сўмни ташкил қилди.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг 2023 йил биринчи чорагига нисбатан девальвацияси юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг расмий курси 12 500 сўмдан ошди ва ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади. Йил бошидан буён миллий валюта 1,4 фоизга қадрсизланди.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан доллар курси ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади ва 12 200 сўм чегарасидан ўтди. Йил бошидан буён миллий валюта 8,6 фоизга қадрсизланди.
Тижорат банклари 8 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 075−12 130 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 210 сўм.
Тижорат банклари 7 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 080−12 120 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 205 сўм.
Тижорат банклари 6 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 070−12 110 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 140−12 190 сўм.
Тижорат банклари 4 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 040−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 110−12 165 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг