Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.
Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида Nexia-2 ағдарилиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юборди. Оқибатда болалардан бири тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яккасарой туманида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 34 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.
Каттақўрғон туманида Lada Granta, Cobalt, Damas, Lacetti ва Tico иштирокида авария содир бўлди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.
Наманган вилоятида Malibu ва ВАЗ 2101 машиналари тўқнашди. Оқибатда ВАЗ 2101 ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.
Пойтахтда яна Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирок этган авария содир бўлди. Тўртинчи машина эса — Labo. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада Kai K5 ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиси жароҳат билан шифохонага юборилди.
Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Equinox автомобили ағдарилди, ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида йўлдан ўтаётган она-бола Истана уриб кетиши оқибатида шифохонада вафот этди.
Ғузор туманида Nexia-2 қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобили билан тўқнашди. Оқибатда машиналардан бирининг салонида бўлган йўловчи вафот этди.
Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.
Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.
Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.
Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди.
Жиззах вилояти Дўстлик туманида Lada «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи ва икки йўловчи вафот этди. Марҳумлардан бирининг қариндошлари экспертиза ўтказилишидан норози бўлиб, ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.
Ургутда катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 4 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг