2024 йилда Ўзбекистонда 9364 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5%) юк машиналари ва йўловчи ташувчи транспортлар иштирокида содир бўлди. ЙТҲларнинг деярли ярми Damas иштирокида бўлган. 351 та ЙТҲда ҳайдовчилар рулда ухлаб қолган, оқибатда 189 киши ҳалок бўлган.
Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.
Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt ҳайдовчиси тўсатдан ҳаракатланиб, улардан бирини уриб кетди. Воқеа юзасидан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Миробод туманида автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Термиз туманида Damas йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда 8 ёшли бола шифохонада вафот этди.
Юнусобод туманида Nexia, Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида «ГАЗель» белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди. Машина бошқарувни йўқотиб, BYD ва Matiz билан ҳам тўқнашди. Аҳоли мазкур ҳудудда пиёдалар ўтиш жойи йўқлигини таъкидламоқда ва масъуллардан ҳаракат хавфсизлигини яхшилашни сўрамоқда.
Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.
Навоий шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган Kia Sonet автомобилининг 16 ёшли ҳайдовчиси тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бола воқеа жойидан қочиб кетган, инспектор эса ўша ерда ҳалок бўлган.
Самарқанд шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди. Оқибатда 51 ёшли эркак вафот этди.
Тошкентда BYD ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланмоқчи бўлиб, Nissan машинасига бориб урилди. У эса зарбдан қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни босиб кетди. Икки киши жароҳатланди.
31 декабрь куни Тошкент шаҳрида бир тасмада кетаётган BMW, Lacetti, Cobalt, Matiz ва Spark олдинма-кетин бир бирига урилди. Ҳеч ким жароҳат олмади.
Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган.
Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус кўчани кесиб ўтаётган 35 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.
Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Далагузар — Назарбек темирйўли кесишмасида поезд Damas`ни уриб юборди. Атрофдаги ҳайдовчилар машинани рельсдан чиқаришга ҳаракат қилган, аммо ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида BYD ва Equinox тўқнашуви оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида автобус, Matiz ва Tracker-2 иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида оралиқ масофага амал қилмаслик оқибатида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг