Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.
Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.
Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.
Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.
Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.
Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.
Чилонзор туманидаги Сеул кўчасида Nexia ва 2 та Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди. Икки ҳайдовчи жароҳатлангани учун шифохонага олиб кетилди.
Тупроққалъа туманида Cobalt ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиши сабабли ўзидан олдинда кетаётган Isuzu юк машинасига урилди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди, машина салонида бўлган икки киши шифохонага ётқизилди.
Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia 2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетди, йигит шифохонада вафот этди. Марҳум Миллий гвардия ходими бўлган.
Сариосиё туманида 41 ёшли аёл бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юз берди, оқибатда аёл ва унинг икки боласи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машинадаги аёлнинг қариндоши ва яна бир фарзанди шифохонага ётқизилди.
Хива туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчини 9 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этди.
Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи — Хитой фуқаролари жароҳат олди. Суд йигитни 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиб, 3 млн 300 минг сўм жаримага тортди.
Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.
Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.
Бухоро вилоятида мансабдор шахслар болаларни автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган, деб хабар қилди Бош прокуратура. Ҳолат юзасидан «Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. ЙТҲда икки ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг