2020 йилда коррупцион жиноятларнинг асосий сабаблари моддий манфаатдорлик (30%), бюрократик тўсиқларнинг мавждулиги (28%) ва ижтимоий таъминланмаганлик ёки адолатли меҳнат шароити йўқлиги (12%) каби омиллар бўлган.
«Давлат нима билан қудратли? Қонун билан. Ҳеч кимни бунақа қилишига йўл қилмаймиз. Бу нарсалар бизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган коррупция ҳолатлари ҳақида.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест» компанияси қўлга киритган давлат харидларини ўрганмоқда. Агентлик, шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг қариндошлари билан боғлиқ давлат харидлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигида 2020 йил давомида энг кўп коррупция ҳолатлари кузатилган.
Прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс сўралган 30 минг доллардан 5 минг долларини олаётганида қўлга олинди.
Самарқанд давлат университетида декан ўринбосари 1 курс талабасидан 500 АҚШ доллари сўраган. Маълум бўлишича, у талабанинг оралиқ назорат ишини ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган.
2020 йилда 2 270 кишига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш очилган. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар ҳамда таълим, тиббиёт, банк, қурилиш ва ички ишлар тизими ходимлари томонидан содир этилган. Коррупцион жиноятларнинг деярли 90 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳарлар) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.
Тошкентда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари ва бўлим бошлиғи 3 млн сўм пора олаётганда ушланди.
14 март куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Шунингдек, махсус инспекция томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиб чиқиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Суперлигасида «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 52-дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди ва ушбу ҳолат хақида ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турон» бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида ва адолатсизлик ҳақида гапирди.
Бухоро давлат университетида талабаларнинг 8 мартга совғасини «арзимас нарса» деб атаб, «энди ҳаммаси бошқача бўлади» дея огоҳлантирган ўқитувчи ишдан бўшатилди.
Жиззах вилоятида дарахтларнинг кесилганини яшириш учун фуқародан 2 млн сўм миқдорда пора талаб қилишда айбланаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди.
Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлади. Жараёнга жамоатчилик жалб қилинади — фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
Жиноят кодексининг янги таҳририда коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Жумладан, давлат хизматчиларининг ноқонуний бойиши тўғрисида модда ва номоддий фойда тўғрисида норма пайдо бўлади.
Коррупция давлат тузилмаларини забт этиб бўлди ва уни томири билан суғуриб ташлашнинг имкони йўқдек гўё. Бюджет даромадларининг ўсиши билан бир қаторда коррупция ҳам бўй чўзмоқда. Бу занжирдан қандай чиқиб кетиш ҳақидаги фикрлар иқтисодчи Шаҳзод Юлдошбоев мақоласида.
Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз лавозимида ишлаган вақтида туман ҳудудидан тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг доллар олган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2020 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 146-ўринни эгаллади. Бу 2019 йил кўрсаткичига қараганда 7 поғонага юқори. COVID-19 пандемияси коррупция авж олган ва авторитар раҳбарлар учун давлат харажатлари устидан назоратни енгиллаштириш ва фуқаролар эркинликларини чеклаш учун баҳона бўлди, дейилади ҳисоботда.
Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманлар бўйлаб коррупция сабабларини ўрганишни буюрди. «Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция», — таъкидлади давлат раҳбари.
Андижон туманидаги саноат ҳудудида 30 сотих ерни тадбиркорга 15 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган собиқ кадастр ходими қўлга олинди. Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ойлик ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.
Самарқанд вилояти тиббиёт муассаларида 7 млрд сўмлик талон-торожлик ва суистеъмолчиликлар аниқланди. Бундан ташқари дори воситаларига 5,643 млрд сўмга қиммат нархларда давлат харидлари амалга оширган. Аниқланган ҳолатлар асосида жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг