Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.
Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. «Газета.uz» Youtube`да жонли эфирга намойиш қилди.
Бухоро вилоят судида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи кунида Лолагул Каллиханова кўрсатма берди. «Жўқорғи Кенгес халқ билан бироз маслаҳат қилганида, бундай нарсалар бўлмасди», деди у. Каллиханова ўша ҳодисалар вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўради.
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилар воқеалар ривожини сўзлаб бермоқда. Жараённинг учинчи кунида судланувчилар Даулетмурат Тажимуратовга адашиб эргашгани ва пушаймонлигини айтиб, халқ ва президентдан кечирим сўради. Улардан бири кўкрак қисмига ўқ тегиб вафот этган таниши ҳақида айтиб берди.
Нукус воқеалари бўйича суд жараёнининг учинчи куни. Судланувчиларнинг деярли барчаси июль бошида бўлган воқеларда Даулетмурат Тажимуратов айбдорлиги, унинг видео мурожаатлари одамларни кўчага чиқарганини таъкидлашмоқда. «Газета.uz» суд жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.
Қорақалпоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 516 киши қўлга олинган эди. Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, уларнинг 100 дан ортиғи жамоат кафиллиги асосида ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши натижасида оиласига бағрига қайтарилган, қолганлари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Айни вақтда Бухоро вилояти судида айбланувчилар Нукус воқеаси бўйича ўз фикрини билдирмоқда. Биринчи бўлиб сўзга чиққан Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов билан тортишиб қолди ва унга қарши кўрсатув берди.
Даулетмурат Тажимуратов Нукус воқеалари иши бўйича унга қўйилган айбловни қисман тан олди. Лолагул Қаллиханова ва Азамат Турданов — тўлиқ. Бошқа гумондорлар ҳам ўзининг айбига қисман ёки тўлиқ иқрор бўлишди.
АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан бошланган суд жараёнини кузатаётганини маълум қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини шаффофликни таъминлаш борасидаги мажбуриятларини бажариш ҳамда куч ишлатар идоралар ходимлари қонунларни бузган бўлса, уларни ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.
Бухорода Нукус воқеалари бўйича суднинг биринчи куни якунига етди. Прокуратура 22 гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди. Тажимуратов Қорақалпоғистонда ҳокимиятни эгаллашга уринишда, Каллиханова тартибсизликларга даъват қилишда, Турданов эса Жўқорғи Кенгес биносини эгаллашда айбланмоқда.
Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.
Олий суд Нукус воқеалари иши бўйича судланувчилар, жумладан Даулетмурат Тажимуратов, Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов ва бошқаларга қўйилган айбловларни эълон қилди. Улар орасида Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиғи, университет ўқитувчиси ҳамда Нукус олимпия захиралари коллежи директори ҳам бор.
Яқин фурсатларда Бухоро вилояти судида Нукус воқеалари бўйича 22 киши нисбатан суд муҳокамалари бошланади. Томонлар бирин-кетин суд залига кириб келмоқда, ОАВ вакиллари учун эса махсус матбуот маркази ташкил этилган. Ҳозирча айбланувчиларнинг адвокатлари ва прокуратура ходимлари етиб келишди.
1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан очиқ суд душанба куни Бухорода бошланади. 22 киши, шу жумладан, Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турдановлар айбланувчи ҳисобланади. Айблов 11 та модда — безориликдан тортиб, конституциявий тузумга тажовуз қилиш доирасида эълон қилинди.
Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади.
Қорақалпоғистонда «ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқламаган» 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.
Human Rights Watch Ўзбекистонни Нукус воқеаларида бўлгани каби ўлим ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида оломонни назорат қилиш учун шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар қўлланиш тартибини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларни ИИО ходимлари жиҳозлари қаторидан четлаштиришга чақирди.
Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида иштирок этганликда гумон қилиниб, озодликка чиқарилганлар сони 107 нафарга етди. Ноябрнинг илк кунида парламент комиссияси ташаббуси билан яна 35 киши жамоат кафиллиги асосида уйига қайтарилди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди. Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди. Аввалроқ 24 кишининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг