Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда уяли алоқа ва Интернет «сохта янгиликларни тарқатиб, душман кайфиятдаги кучлар фуқароларни аксилконституциявий фаолиятга оммавий равишда жалб қилишга уринганлари» сабабли чекланганини маълум қилди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги воқеаларни шаффоф ва мустақил тергов қилиш кераклигини таъкидлади ва интернетга уланишни чекламасликка чорлади.
АҚШ Давлат департаменти Нукусдаги воқеалар бўйича хавотирини ҳамда қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ҳукуматни фундаментал инсоний ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Қорақалпоғистонда бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери интернет чекланган, шу сабабли аксарият терминаллар, банкоматлар ишламаяпти, давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов бу ҳолат одамлар ҳаётига қандай таъсир қилаётганини ўрганди.
Қорақалпоғистондаги фожиа жамият билан мулоқот қилишга эътибор берилмаслиги ҳамда стратегик муҳим қарорлар парда ортида қабул қилиниши нималарга олиб келишини намойиш қилди.
Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.
1−2 июлда Қорақалпоғистонда фуқаролар норозилик намойишларини ўтказди. Расмий ва норасмий хорижий ОАВлар буни турлича талқин қилиб, ҳаттоки фейк хабарлар тарқатгани кузатилди. Бу вақтда эса Ўзбекистон марказий телеканаллари Нукус воқеаларини қай тарзда ёрита ол[ма]гани — «Газета.uz» материалида.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши экани, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этишига шубҳа қилмаётганини билдирди.
1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциядаги Қорақалпоғистонга оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қолаверса, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди.
Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон аҳолисидан фавқулодда ҳолат режими ва комендантлик соатига (
Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. «Вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда», — дейилади хабарда.
3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».
Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб, интернетда билдирилаётган фикрларни таҳлил қилиб бораётгани маълум қилинди. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон халқининг, жумладан, қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлиши таъкидланди.
Қорақалпоғистон расмийлари баёнотида айтилишича, 1 июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахслар давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниб, ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этган. Шунингдек, баёнотда носоғлом ташқи кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига уринишларидан хавотир билдирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг