Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган — Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат экология қўмитаси, 3 та агентлик ва 2 та инспекциянинг раҳбар ходимларини жаримага тортди. Қолаверса, давлат идораларнинг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо қўлланилди.
Президент фармонига кўра, қатор товарлар учун 2024 йил 1 январгача божхона божи бекор қилинди. Улар орасига ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар, стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари ва бошқа товарлар кирган.
Шавкат Мирзиёев мустақиллик арафасида 215 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 69 нафар хориж фуқароси, шунингдек, 15 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.
Президент фармони билан 4 кишига «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди.
Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори ойига 270 минг сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 822 минг сўм этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади. Боксчи Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени, таэквондочи Улуғбек Рашитовга — «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Оксана Чусовитинага эса — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.
Президент фармони билан 1 сентябрдан амалдаги 14 ёшгача болалар учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Ушбу нафақа ёши 18 ёшгача оширилади, тўлов муддати 12 ойгача узайтирилади. Қолаверса, Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони сифатида фойдаланилади.
Хориж мамлакатларида доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. Улар давлат божи ва бошқа тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари орқали тўлайди.
Президент фармони билан 1 январдан хорижга чиқиш паспорти, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома, адвокатлик бюро, фирма ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорлари арзонлаштирилади. Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати эса бепул бўлади.
Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ерга оид президент фармони, унинг асосида Ер кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр билдириб, қонунчиликда «лазейка"лар қолдириб кетилаётганига эътибор қаратди. Жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ерни ижрага бериш, ДХШ асосида ердан фойдаланиш, кўп квартирали уйга туташ участкаларни ажратиш, қолаверса, якка тартибдаги уйни хусусий мулк тарзида бериш масалаларида қонунчиликда «бўшлиқ"лар қолдирилгани айтилмоқда.
Президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, фармон билан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа қатор чоралар эълон қилинди.
Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг қайд этишича, қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали коррупционерларга жиноий жазони ўташда енгиллик берилмайди. Масалан, коррупцион жиноятни содир этганлар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, уларга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилмайди.
Президент фармони билан коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилганларнинг очиқ электрон реестри юритилиши йўлга қўйилади. Ушбу рўйхатга киритилганлар давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши, тадбиркорлиги давлат харидларида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши тақиқланади.
Президент фармони билан Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланиб бориши тавсия этилмоқда.
Эндиликда ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари, ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар ва нострификация тест синовлари жараёнлари интернетда жонли эфирга узатилади.
Президент фармонига кўра, эндиликда Антикоррупция агентлиги очиқликка оид қонунчилик талабларини мунтазам равишда бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади. Ҳар йил якунида давлат органларининг Очиқлик индекси эълон қилинади. Шунингдек, давлат сирларини сақлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Президент фармонига мувофиқ, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Уларга банк кредитлари бўйича имтиёзлар ҳамда бир қатор компенсациялар тақдим этилади. Қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн доллар жалб этилади.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини изоҳлади. «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, бутун давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳокимлар ер ажратиш бўйича қарор қабул қила олмайди. Фақат вилоят ҳокимларида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишга оид ваколат қолган.
Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг