Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди. Президент бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.
Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида 2022 йил якунигача алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади. Ушбу ҳудудга бош вазир ўринбосари масъул шахс этиб тайинланди. Унга ҳудудни бошқариш Дирекцияси билан биргаликда туманни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларни қийнаш, уларга нисбатан шафқатсиз ва камситувчи муомалада бўлиш, ушланган шахснинг ҳуқуқларини поймол қилишнинг олдини олишга алоҳида урғу қаратилди.
Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларга жалб қилинади.
Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.
Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.
Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган тиббиёт доктори, профессор Амрилло Иноятов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Президент сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади. Концепция ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади. Шунингдек, Сув кодекси ишлаб чиқилади.
Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг