2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.
Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Жорий йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда ипотека дастурларини молиялаштиришга 3 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилади. Президент ушбу маблағлар ташқи қарз кўпаймаган ҳолда ажратилишини маълум қилди.
Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Жумладан, қарийб 3 минг км ички йўлларни таъмирлаш, 60 фоиз маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда.
«Наврўз» арафасида Шавкат Мирзиёев 140 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 12 нафар чет эллик ҳам бор.
Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг Ифтихор маҳалласи аҳолиси билан учрашувдан Чирчиққача «электричка» қўйилиши, агар у маъқул келмаса ерусти метроси қурилишини маълум қилди. «Чирчиқ анча чарчаб қолди. Яъни, сув қувурлари, электр энергия таъминоти чарчаган», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги айрим ишлаб чиқариш корхоналарини Чирчиққа кўчириш ҳамда янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Давлат раҳбари шаҳарда қурилган 4 та 16 қаватли уйни ҳам кўздан кечирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.
«Олдимизда ташвиш бор — 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари. Агар унгача ташкиллаштиришга улгурмасак, унда президент сайловларидан кейин дарҳол биринчи ташрифни Россия Федерациясига уюштириш таклифи бор», — деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг Москвага тайёрланаётган ташрифи ҳақида.
Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилди. «Бу сизнинг юзингиз», — деди у, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.
Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш ўрнига, режалаштирилмаган тарзда Наманган марказидан 18 км узоқликда бўлган «Бунёдкор» маҳалласига йўл олди. Президент у ерда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олди. Ташриф давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.
Шавкат Мирзиёев ички ишлар бошқармалари одамлар билан боғланиб, мулоқот қила оладиган дастурий таъминот яратиш кераклигини таъкидлади. «Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг