Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди. Унда президент администрациясининг раҳбарияти таркиби билан танишиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.
Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.
Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.
Президент Урганч шаҳридаги йиғилишда ҳар бир ҳоким, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳудуддаги муаммолар бўйича тизимли ишлаши кераклигини таъкидлади. «Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди», деди у. Шавкат Мирзиёев «маҳалла раиси — ислоҳотчи» тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди. Президент Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлиги танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди.
Шавкат Мирзиёев республика бўйича бор-йўғи 22 фоиз аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланаётгани ва автобуслар сифати пастлигини таъкилади. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори экани ҳам қайд этилди.
9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Сирдарёда фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди. Давлат раҳбари пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласини бориб кўрди. Бу ерда 130 та коттеж таъмирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.
Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.
Ўрмонларда сайёҳлик объектлари ташкил этилади. Президент келгуси йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10−15 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мебелсозлар учун павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.
31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.
Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли карантин қоидаларига амал қилмаса, карантин чекловлари қайтадан татбиқ этилишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг