«президент» тегли мақолалар


«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент
10 февраль 2021, 17:57

«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

Андижон вилоятида $1,4 млрд, Тошкент вилоятида $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
9 февраль 2021, 10:43

Андижон вилоятида $1,4 млрд, Тошкент вилоятида $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 126 миллион евролик тўқимачилик комплекси ишга туширилади. Тошкент вилоятида велосипедлар ишлаб чиқарилади. Шу ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.

«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев
5 февраль 2021, 12:01

«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради
4 февраль 2021, 10:52

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

«Рақобатсиз натижа бўлмайди». Президент партия раҳбарлари билан учрашди
3 февраль 2021, 09:00 1

«Рақобатсиз натижа бўлмайди». Президент партия раҳбарлари билан учрашди

«Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз», — дея таъкидлади президент сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони «бармоқ билан санарли».

Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади
2 февраль 2021, 10:29

Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади

10 та йирик тижорат банки томонидан умумий қиймати 1,5 млрд доллар бўлган лойиҳалар тақдим этилди. Асака банки иштирокида Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар» ҳудудида савдо шаҳарчаси барпо этилиши, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эса «Ургут» да умумий қиймати 100 млн доллардан ортиқ лойиҳани амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди
28 январь 2021, 23:48

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди
27 январь 2021, 20:13

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди

Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманлар бўйлаб коррупция сабабларини ўрганишни буюрди. «Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция», — таъкидлади давлат раҳбари.

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент
27 январь 2021, 19:29

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак» — деди президент видеоселектор йиғилишида. Давлат раҳбари 40 дақиқадан кўпроқ йиғилиш ўтказадиган давлат органлари раҳбарлари ишдан кетишини айтди.

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент
27 январь 2021, 19:09 1

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 18 миллион кишидан ортиқ бўлган 18−30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этишини маълум қилди. Ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун ҳудудларда сектор раҳбарлари масъул бўлади. 2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

Президент ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин бўлади
27 январь 2021, 17:45

Президент ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин бўлади

26 январь куни имзоланган фармон билан президентга ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш ҳуқуқи берилди. Бунда афв этилаётган шахснинг илтимосномаси бўлиши талаб этилмайди.

«Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — президент
22 январь 2021, 14:51

«Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — президент

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ташрифи доирасида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. «Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти», — деди давлат раҳбари. Президент муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг роли оширилишига тўхталди.

Президент маданий фаолиятга оид қонунни имзолади
21 январь 2021, 15:45

Президент маданий фаолиятга оид қонунни имзолади

Давлат раҳбари маданий фаолият ва маданият ташкилотларига оид қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат 29 йил деганда биринчи маротаба қабул қилинмоқда. Қонун билан маданият муассаса ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилиши белгиланмоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденни табриклади
21 январь 2021, 14:50

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президенти Жо Байденни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклади.

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди
20 январь 2021, 20:39

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди

Юнусобод туманидаги маҳалла раисининг биринчи ўринбосари президент билан учрашувда никоҳдан кейин 2−3 йил муддатга ажрашишларни тақиқлашни ва телевидениега цензура қўйишни таклиф этди. У «ўзбек менталитетига умуман тўғри келмайдиган» деб ҳисоблайдиган Yor-Yor дастурини мисол қилиб келтирди. Шавкат Мирзиёев чеклаш ва тақиқ қўйиш билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтди.

Хорижий давлатларда ўқиб келган ёшлар у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўлади — президент
20 январь 2021, 14:13

Хорижий давлатларда ўқиб келган ёшлар у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев хорижда таълим олган ёшларни катта лавозимларга тайинлаганда уларда шошиб қолиш ҳолатлари кузатилаётганини таъқидлади. Давлат раҳбари бундай ёшларга миллий тарих ва қадриятларнинг ўрни ҳақида айтиб ўтди.

Мен Абдуқодир Тошқуловни синаб кўрдим — президент янги олий таълим вазири ҳақида
19 январь 2021, 19:05

Мен Абдуқодир Тошқуловни синаб кўрдим — президент янги олий таълим вазири ҳақида

Президент яқинда тайинланган олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга кўп вазифалар берганлигини таъкидлади. «Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у ректор кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини танқид қилиб, дарс бермаган тақдирда тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиш лозимлигини таъкидлади.

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди
16 январь 2021, 21:15

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш нияти бўлганлигини маълум қилди, аммо у «уч ой ичида топшириқни бажара олишини» айтган. Президент, шунингдек, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди.

«Юнусободга янги куч келади» — президент янги ҳоким ҳақида
16 январь 2021, 17:35

«Юнусободга янги куч келади» — президент янги ҳоким ҳақида

Шавкат Мирзиёев ҳоким Жаҳонгир Иброҳимовнинг Юнусобод туманига «янги куч» сифатида келганини айтди. «Ҳоким „раскладушка“ билан келди районга. У ҳокимиятда ётмайди, балки сектор маҳалласида бориб ётади», — деди президент. У бир ой ичида прокурор, Давлат солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарларининг тақдири ҳал бўлишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
11 январь 2021, 15:10

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўриш билан бошлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг