Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида маҳаллий аҳоли таъмирталаб кўчага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги йўлни 2023 йил бошида таъмирлашни ваъда қилмоқда.
Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган 14 нафар фермер ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиқди. ИИВ воқеа иштирокчилари ўзларини трактор остига ташлаш, бир-бирига шикаст етказишга уринмоқчи бўлганини маълум қилди. Депутат Кушербаев фермерлар Олий судда ғалаба қозонганини айтди. Муносабатлар.
Сариосиё туманида ўлик бўрини дарахтга осиб қўйиб, терисини шилаётганлар видеоси тарқалди. Айбдор топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Сурхондарё вилоятида 26 та мактабнинг чекка ҳудудлардаги таъмирталаб филиаллари фаолияти тугатилди. Уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабларга қатнашлари учун 26 дона Damas автомобили ажратилди.
Сурхондарё вилоятида 11 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини мамлакатга олиб ўтишга уринганликда гумонланган 11 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Августда Сурхондарёдаги «Ҳазарбоғ» каналидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди. Суд-тиббий экспертиза унинг ўлимига бурун ва оғиз бўшлиғининг сув билан беркитилишидан вужудга келган механик асфикция сабаб бўлганини айтди. Бунда жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинди.
Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.
Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.
Шўрчи туманида 14 ёшли вояга етмаган фуқаро Nexia автомашинаси билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда машинадаги 2008 йилда туғилган ўсмир ҳалок бўлди.
Анорчилик мева-сабзавотчиликнинг «ўсиш нуқталари»дан бири бўлган Сурхондарёда илк бор республика анор фестивали бўлиб ўтди. Шерободда етиштирилган анор энг катта мева сифатида тан олинди, унинг вазни 1580 грамни ташкил этди.
Бойсун туманидаги фермер хўжалигига бириктирилган тоғли ҳудудда 10 туп Зарафшон арча, 7 туп кўк терак дарахтлари таг қисмидан кесилганлиги аниқланди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига 105 млн сўм зарар етказилган. Уни фермер хўжалиги қоплайдиган бўлди. Шунингдек, иш бўйича ҳужжатлар судга оширилди.
Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер вакилини қўпол равишда ҳақорат қилаётгани акс этган навбатдаги аудиоси тарқалди. Ҳокимлик аудионинг айрим жойлари монтаж қилинганини айтиб, мулоқот тафсилотларини очиқлади.
1 сентябргача 290 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган, хусусан Сурхондарёда 29 та шундай мактаб бор. Президент вилоят ҳокимини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Ангор тумани прокурори билан бўлган суҳбатини ҳам эслади. «Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан», — деди Шавкат Мирзиёев.
Экологлар дрон ёрдамида ўтказган рейдда фуқаро Жарқўрғон туманидаги Сурхондарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олаётганини аниқлади. Унга 9 млн сўм жарима тортилди, техникалари эса ҳудуддан чиқариб юборилди.
Сурхондарё ЙҲХБга тегишли 75 424 VSF ҳамда 75 701 VSF рақамли иккита «Lacetti» машинаси жами 83 марта қоида бузгани, бироқ жарима ундирилмагани маълум бўлди. Вилоят прокуратураси ҳайдовчилар қоидаларни хизмат давомида «охирги зарурат ҳолатида бузгани» сабабли жарималар бекор қилинганини қайд этди.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида фуқаро ўзига тегишли бўлмаган 17 сотих ер майдонини 8 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 100 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарёнинг Термиз туманида фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини 105 млн сўмга сотишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Текширув давомида гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.
Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилоятидаги «Хўжайикон» туз ғоридан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётганини маълум қилди. Туз ғори 2019 йилда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Археологлар Сурхондарёнинг Хатак ғорида неандертал одамга тегишли макон борлигини аниқлашди, у тахминан милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид. Ғордан Тешик-Тошдаги каби қуроллар ҳам топилди. Июндан бери маҳаллий ва Австралиянинг Гриффет университети археологлари қазишма ишларини олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг