Россия президенти Владимир Путин 2003 йилдан бери тақиқда бўлган «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади.
«Толибон» ҳукуматининг қочқинлар ишлари бўйича вазири в.б. Ҳалил Раҳмон Ҳаққоний ва яна олти киши Кобулда содир бўлган портлашда ҳалок бўлди. «Толибон» ҳукумати матбуот котиби Ҳаққоний «Исломга даъво қиладиган хорижийлар» томонидан ўлдирилганини билдирди.
Россия Давлат думаси «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Аввалроқ ҳукумат мазкур қонун лойиҳасига ижобий шарҳ тайёрлаганди.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси «Толибон» уч йил аввал ҳокимиятни қўлга олганидан буён журналистларни ўзбошимчалик билан 256 марта ҳибсга олганини маълум қилди. Шунингдек, у ердаги расмийларни оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилишга чақирди.
Исматулла Иргашевга кўра, Афғонистон ҳам Амударё сувидан фойдаланишга ҳақли. Аммо бу борада бир қанча масалалар мавжуд. «Биз яқин қўшнимиз бўлмиш афғон халқи билан буларнинг ечимини албатта, топамиз» — деди у. Яқинда Тошкентда Қўштепа каналини қуриш бўйича ишчи гуруҳи мажлиси ўтказилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ТИВ «минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттириш» мақсадида «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Мамлакат Афғонистонда ҳамда бутун минтақада тинч муҳитни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тарафдорилигини билдирди.
Толибон Афғонистонда аёлларга «васвасага тушмаслик ва бошқаларни ҳам васвасага солмаслик» учун юзлари очиқ ҳолда саҳнада кўринишни, шунингдек, жамоат жойларига чиқишни расман тақиқлади. Тақиқлар Иллатлар ва фазилатлар тўғрисидаги қонунларнинг биринчи декларациясига киритилди.
Бир қатор ЕИ давлатлари Афғонистонда 2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин ёпилган элчихоналарини қайта очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Bloomberg.
Германия ҳукумати Ўзбекистон билан Германиядан афғон қочқинларини депортация қилиш имконини берувчи келишувни тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Бундай келишув Берлинга «Толибон» билан бевосита келишувлардан тийилиш имконини беради.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат «замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда» «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарганини айтди.
Қозоғистон ҳукумати «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистонда кўкнори етиштириш «Толибон» тақиқидан кейин 95 фоизгача камайди. Кўплаб афғон фермерлари буғдой етиштиришга ўтган.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.
БМТнинг глобал таълим бўйича махсус элчиси Гордон Браун Гаагадаги Халқаро жиноий судни Афғонистонда аёллар ва қизларга нисбатан дискриминация учун «Толибон»ни жавобгарликка тортишга чақирди.
АҚШ «Толибон» ҳаракатини «инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи сиёсатини, айниқса, аёлларга нисбатан қайта кўриб чиқишга» чақирди. «Толибон», ўз навбатида, Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини қайтаришни сўради.
«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги аёллар гўзаллик салонларини ёпишга буйруқ берди. Аввалроқ мамлакатда аёлларга ўқиш тақиқланган, ҳижоб ўраш эса шарт этиб белгиланганди.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.
БМТ ҳисоботида айтилишича, «Толибон» бир қатор террористик гуруҳлар билан алоқада ва терроризм таҳдиди Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам кучаймоқда. «Толибон» раҳбарияти ичида ҳам келишмовчиликлар бор. «Толибон» бу ҳисоботни «асоссиз ва нохолис» деб атади.
Эрон-Афғонистон чегарасида содир бўлган отишмада камида 3 киши ҳалок бўлди. Мамлакатлар ўртасидаги зиддият Ҳилманд дарёси сувидан фойдаланишдаги низо сабабли кескинлашган.
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ яқин орада аёллар ва қизларга «ислом формати, афғон анъаналари ва шариат қонунлари асосида» ўқиш ва ишлаш имконияти қайтарилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг