Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг биринчи матбуот анжуманини ўтказди. Ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид толиблар тинчликда яшашни исташини ва мамлакат ҳудудини бошқа давлатларга ҳужум учун ишлатишга йўл қўймасликларини таъкидлади. «Толибон» ҳаракатининг энг муҳим баёнотлари ва ваъдалари.
Якшанба куни «Толибон» Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганлигини эълон қилди. Халқаро муносабатлар соҳаси бўйича мутахассис Юрий Саруханян Афғонистонда ҳокимият ўзгариши Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.
Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтган 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчисига тиббий ёрдам ва вақтинчалик бошпана тақдим этди. ТИВ афғон фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни юмшатиш учун афғон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.
Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.
5 июлга ўтар кечаси «Толибон» кучлари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясидаги олтита округни ўз назоратига олди. Тожикистон қўшни давлат ҳудудига чекинган Афғонистон ҳукумат қўшинларининг 1000 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини қабул қилди.
Бир гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Тожикистон чегарасидан ўтгани, Швеция бош вазирининг истеъфоси, Ҳиндистоннинг 50 минг нафар ҳарбийни Хитой билан чегара ҳудудига сафарбар қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
21 июнь куни толибон Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллади, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатлар ўртасидаги чегара линиясидаги вазиятни кескин деб баҳоламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг