Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида 18 ва 19 сентябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкентдаги 51 хонали, боғлар, ҳовузлар ва бошқа бинолари бўлган ҳашаматли уйни MOB Group онлайн аукционда 33,3 млрд сўмга сотиб олди. Февралда Ҳарбий суд ижро варақаси ва МИБ инспектори қарори асосида сотувга қўйилган уйга ким эгалик қилганини аниқлашнинг имкони бўлмади.
Саккизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Корея маданияти фестивали, ярмарка ва кўргазмалар, «SAHNA» Stend Up club`даги чиқишлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкентда ҳайдовчи Matiz машинасида 12 ёшли ўқувчи қизни уриб юборганди. Қиз оғир жароҳат олиб, вафот этган. Суд эркакни 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.
Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.
Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари ахлатга ташланмоқда. «Махсустранс» исроф қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш муддати 2024 йил бошига кўчирилди. Илгари буни шу йилнинг июль ойида бошлаш режалаштирилганди.
Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак. Улар бир қон, бир артерияга айланиши керак», — дейди қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одилов.
Ўзбекистон пойтахти «боғ-шаҳар» ғояси устига қурилган. Аммо қурилишлар, дарахтларни кесиш, уларни нотўғри парваришлаш ва аҳоли саломатлиги кўкаламзорлаштиришнинг ўз ечимини кутаётган тизимли муаммоларидан далолат бермоқда, дейди мутахассислар. Акс ҳолда, биз ўзимиз яшаётган боғни йўқотамиз.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим қисмларида 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилишлар бўлади. Рўйхат.
Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.
Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.
11−15 сентябрь кунлари «Тошкент иссиқлик маркази» филиали фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб бўлган. Бу вақт оралиғида 8 та тумандаги бир қанча ҳудудларда иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.
Бектемир туманида 13-сонли электробус 2 йўналишли йўлда кетаётганда ҳаракатига бошқа машиналар халақит бергани ортидан бетон устунга урилди. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди. Йўловчилар шифохонага юборилган. Электробусга техник шикаст етди.
Тошкентдаги Мустақиллик майдони 1866 йилдан буён муҳим қарорлар қабул қилинадиган марказ ҳисобланади. Турли даврларда бу ерда турар жой мавзеси, черков бўлган, унда ҳарбий парадлар ўтказилган. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Газета.uz» мамлакатнинг бош майдони фототарихини тайёрлади.
Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиши тезлашди, дейилади МБ шарҳида. Иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 27,2 фоизга, янги уйларники 21 фоизга ошди. Талаб асосан ипотека кредитлари ҳисобига ортмоқда. Тошкентда ер участкалари нархи сотихига 282 млн, уй-жойлар нархи квадратига 11,3 млн сўмгача етди.
Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.
Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.
Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг