«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ
4 июнь 2024, 22:06

Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди
3 июнь 2024, 23:04

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди

Instagram орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. У «жаҳл устида ортиқча гапириб юборганини» айтиб, узр сўради. Видео.

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3 июнь 2024, 21:25

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди
2 июнь 2024, 16:24

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди

Тошкентдаги «Ашхобод» кўнгилочар боғи директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткага қамалди. Уларнинг «текинга нарса тарқатиш» акциялари боғда 40 мингга яқин одам тўпланиши ва хавф туғдиришга сабаб бўлди.

Тартибсизлик ва тирбандликлар туфайли Тошкентдаги «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди
1 июнь 2024, 15:20

Тартибсизлик ва тирбандликлар туфайли Тошкентдаги «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ташкил этилиши режалаштирилган «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди, деб хабар берди ИИВ. Ўйинчоқлар, музқаймоқ ва бошқаларнинг текин тарқатилиши транспорт ҳаракатидаги 10 балли тирбандликка ва боғларда одамларнинг тўпланиб қолишига олиб келди.

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди
29 май 2024, 22:22

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди

Тошкент шаҳри Сергели туманида King Long автобуси тепловоз билан тўқнашди. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. ЙТҲга темирйўл кесишмасининг назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ
25 май 2024, 17:57

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ

26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга шу кунларда пойтахтга келмаслик тавсия этилмоқда. Автомобиллар ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхати келтирилмади.

Тошкентда уй эшикларини пойлаган йигит 5 суткага қамалди
24 май 2024, 16:20

Тошкентда уй эшикларини пойлаган йигит 5 суткага қамалди

Ярим тунда Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй хонадонларини пойлаб, кўз тирқишидан қараган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди. У судда уй яқинидан ўтиб кетаётганида кимдир ёрдам сўраб чақиргани, шунинг учун ўша қаватга чиқиб, эшикларни пойлаганини айтган.

Тошкент кўчаларини яна сув босди — видео
24 май 2024, 16:03

Тошкент кўчаларини яна сув босди — видео

Жума куни бир неча соат давом этган ёмғирлар Тошкент кўчаларини яна сув босишига олиб келди. Оқибатда йўлларда, кўп қаватли уйлар ҳовлиларида ҳаракат қийинлашди, пиёдалар ва бекатлардаги йўловчилар сув устидан юришга мажбур бўлди. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Видео.

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди
22 май 2024, 12:31

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми кетма-кет икки кеча ёпилади
20 май 2024, 21:14

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми кетма-кет икки кеча ёпилади

Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади. Харита.

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
16 май 2024, 19:16

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Апрель ойида Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари мартга нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайди. Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида бўлиб турибди.

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)
16 май 2024, 12:11

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)

Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди
13 май 2024, 14:36

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди

Чилонзор туманида BYD Han автомашинасини гувоҳномасиз бошқарган 22 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан уриб юборди. Ходим иккала сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади
10 май 2024, 11:47

Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.

Suez бош директори — Тошкент сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида
9 май 2024, 04:27

Suez бош директори — Тошкент сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида

Франциянинг Suez компанияси етти йилда Тошкент сув таъминоти тизимидаги 30 мингга яқин сув сизиб чиқишини бартараф этишни режалаштирмоқда, деди компания бош директори Пол Бурдийон. Компания оқова сувларни қайта ишлаш ва саноат, қишлоқ хўжалиги, боғ ва паркларни суғоришда фойдаланишни таклиф этмоқда.

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
8 май 2024, 23:44

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкент шаҳри Темур Малик кўчасидаги бурилиш жойи ёпилгани муносабати билан 9 майдан 30, 95, 110 ва 129-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгаради. Шунингдек, 72-автобуснинг иш вақти 5:00 дан бошланади.

Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасига ўт қўймоқчи бўлган талаба 5 йилга қамалди
8 май 2024, 20:11

Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасига ўт қўймоқчи бўлган талаба 5 йилга қамалди

ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

«Ҳозир Янги Тошкент устуворликда турибди». Alstom вице-президенти — пойтахтда трамвай қурилиши ҳақида
7 май 2024, 17:10

«Ҳозир Янги Тошкент устуворликда турибди». Alstom вице-президенти — пойтахтда трамвай қурилиши ҳақида

Франциянинг Аlstom компанияси вице-президенти Саша Парне «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкентда трамвай линияларини қуриш бўйича лойиҳа ҳақида гапирди. Унинг айтишича, расмийлар 2030 йилгача давлат органлари ҳам кўчиб ўтиши режа қилинган Янги Тошкентни устувор йўналиш сифатида танлаган.

Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар
6 май 2024, 09:04

Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар

Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги 157 та бинодаги мозаика ва паннолар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди ва давлат муҳофазаси олинди. «Газета.uz» уларнинг рўйхати ва манзилларини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг