Яккасарой туманида Mercedes-Benz мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун йўловчиларни тушириб, автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетишни сўраган Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровни ишдан бўшатди.
Пойтахтда 2022 йилда 1200 та ЙТҲ содир бўлган. Унда 136 киши, жумладан, 17 нафар вояга етмаганлар вафот этган. Ўтган йилда ЙТҲлар сони 2021 йилга кўра (1073) кўпайган.
2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 3,8 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар йил давомида 16,5 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 24 фоизга ошган. Шу билан бирга, пойтахтда ижарага бериладиган уй-жойлар 34 фоизга қимматлашди.
Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов «ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани» сабаб бекор қилинди.
VeoliaТошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун тўловни мустақил равишда қайта ҳисоблаб чиқади. Бироқ агар иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар уй ичидаги инфратузилма билан боғлиқ бўлса, унда қайта ҳисоблаш бўлмайди, дея огоҳлантирди компания.
Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги иссиқлик тармоқлари сўнгги қисмларида жойлашган уйларни иссиқлик ва электр билан таъминлашни яхшилаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг учун зудлик билан когенерация ускуналари сотиб олинади.
Яккасарой туманида Malibu, Spark ва Nexia-3 тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи касалхонага олиб кетилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 кмдан 60 кмгача пасайтиришга оид қарорни қабул қилди.
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкек-Истанбул йўналишидаги самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент аэропортига қўнди. Ҳозирда унинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатновлар 13 январдан тўхтатилган эди.
Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш ва уларнинг сонини кескин камайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг марказий кўчаларида ҳаракатланаётган енгил машиналар сони 20 фоизгача қисқартирилади.
Ижтимоий тармоқларда Чилонзордаги кўзи ожизлар ётоқхонасида суткалаб чироқ ўчаётгани, масъуллар эса бунга эътибор бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов нафақат қаҳратонда, балки жазирамада ҳам муаммолар исканжасида қолувчи ушбу ётоқхонада бўлиб қайтди.
Шайхонтоҳур туманида 2003 йилда туғилган аёл 2 фарзандидан фойдаланиб, йўлнинг қатнов қисмида тиланчилик қилди. Ички ишлар ходими ҳудудни тарк этишни сўраганида унга қаршилик кўрсатди. Бу фаолияти учун олдин 11 марта огоҳлантирилган аёл ҳолат яна такрорланса, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароити яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аҳолидан қозонхона ва газ плиталарини текшириб туриш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.
Аномал совуқ туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва бошқа туманларидаги аҳоли бир неча кундан бери чироқсиз қолмоқда, газ босими эса паст, батареялар уйни иситадиган даражада эмас. «Газета.uz» қишга тайёргарлик кўрмаган тошкентликлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётганига қизиқди.
20 даражали аёзда уйда исиниш ва иссиқ таом тайёрлаш имкониятининг йўқлиги кишини ночорлик кўйига солиб қўяди. Кимдир ишхонасида исиниб олар, аммо ҳаётий муҳим хизматларнинг ишчилари кўчада ишлайди. «Газета.uz» ободонлаштириш хизмати ходимлари билан қаҳратондаги иш ҳақида суҳбатлашди.
Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақти чекланди. Озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқаттланиш шохобчалари фаолияти бундан мустасно.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг