29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ўзбекистон аҳолисидан автомобилларни дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликни сўради. ФВВ эса кучли шамол вақтида амал қилиш зарур бўлган хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди. Ўзгидромет маълумотига кўра, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.
Март ойида Тошкентга кўчиб келган россиялик йигит нега Ўзбекистонга кўчиб келгани ва бу ерда қандай афзалликлар ҳамда камчиликлар борлиги ҳақида, шунингдек, Тошкентда яшаш давомидаги кузатувлари тўғрисида ҳикоя қилди.
Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.
1966 йил 26 апрель куни эрта тонгда Тошкент даҳшатдан ларзага тушди. Тахминан 8 баллик зилзила бутун кўча ва мавзеларни ер билан яксон қилди. Вайрон бўлган пойтахтни қайта тиклаш учун Ўзбекистон вилоятлари ва бутун Совет иттифоқи қурувчилари Тошкентга ошиқдилар. Шаҳарнинг турли қисмларида «Бутуниттифоқ ҳашари» усулида қурилган уйлар бугунги кунгача сақланиб қолган. Айримларининг ён ва олд томонлари эсдалик ёзувлар билан безатилган. "Газета.uz" 1966−1970-йиллардаги биноларнинг шаҳар архитектураси ва аҳоли маданияти учун қандай аҳамияти ва қиймати борлигини таҳлил қилди.
Беларусь бош вазири Роман Головченко Тошкентда трамвай қуриш лойиҳасида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Беларусь томони инфратузилма, лойиҳалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ ечимларни таклиф қилмоқда. «Агар шундай қарор қабул қилинса, биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Головченко.
«Газета.uz» ўз мамлакатларини тарк этиб, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган Россия, Беларусь ва Украина фуқаролари ҳақида туркум материалларни тақдим этади. IT-мутахассис Даниил ва «Эхо Москвы» журналисти Ксения Тошкентдаги ҳаётларининг биринчи ойида олган таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.
Россия ОАВлари маълумотларига кўра, охирги бир ярим ойда Ўзбекистонга 5 мингдан ортиқ россияликлар ташриф буюрган. Натижада февраль ойининг охиридан март ойининг ўрталарига қадар Тошкентда квартира ижарасининг ўртача нархи 15 фоизга ошган. Республикада сўнгги уч ойда ижара ҳақи 0,9 фоизга, яъни 2021 йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга қимматлашган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказида 0,26 гектар майдонда жойлашган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бинони сотувга қўйди. Лотнинг бошланғич нархи — 66,52 млрд сўм этиб белгиланди.
Тошкентда кучукчани болалар кўз ўнгида калтаклаган шахс қидирилмоқда. Хабар қилинишича, у кулранг «Кобальт»да кетган.
Тошкентда чим устида юриш ва майсалар устида дам олишга ҳалигача советча руҳда жавоб берилади: «Мумкин эмас». Лекин барибир шаҳарда бунга рухсат берилган жойлар пайдо бўлмоқда. «Газета.uz» майса устида дам олиш мумкин бўлган жойларни қидириб, пойтахтни айланиб чиқди. Биз ўзимиз билан машҳур архитектор Кристофер Александрнинг «Шаблонлар тили» китобини ҳам олдик — ундаги ғоялар расмийлар одамларга майсазорда дам олишни нима учун тақиқламаслиги кераклигини тушунишга ёрдам беради.
Тошкент ҳокими 10 кун ичида пойтахтнинг асосий кўчаларидаги барча чуқурларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқ берди. Шаҳарда жами 76 та шундай кўча бор — таъмирлаш жараёнида устуворлик даставвал айнан шу кўчаларга берилади. Рақамли ривожланиш департаментининг маълум қилишича, «Халқ назорати» порталига ариза топшириш орқали таъмирлаш ишларини тезлаштиришга ёрдам бериш мумкин.
15 апрель куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи старт олади. Россия, Беларусь ва Украина гимнастикачилари узоқ йиллар давомида биринчи марта Тошкент турнирида қатнашмайди. Томошабинлар учун мусобақаларга кириш бепул.
Янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлаган ҳукумат, Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида гапирган АҚШ элчиси, яна сотувга қўйилган «Сижжак», олд ўриндиқдаги йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлгани, нархи ошиб бораётган оқ қоғоз ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Марказ-5 даҳаси аҳолиси қурувчи билан курашда янги бино қурилиши кўзда тутилган жойдаги болалар майдончаси ва яшил ҳудудни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Можаро вақтида айрим аҳоли вакиллари ва фаоллар жароҳатланди. Ҳодиса пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аралашуви билан ҳал этилди.
Пойтахтда тажриба асосида намунавий дизайнга эга 14 та бекат реконструкция қилинди, йил охиригача уларнинг сони 280 тага етказилади. «Газета.uz» га Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси аниқлик киритишича, бекатларнинг якуний дизайни ҳануз тасдиқланмаган. Бу борадаги Тошкент ҳокимининг қарори лойиҳаси ҳам урбанистлар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда. Пойтахтда 2016 йилдан бери автобус бекатлари кўринишини бир неча маротаба ўзгартиришга уринишмоқда.
Тошкентнинг иккита туманида харид чеки берилмаганлиги учун дўконнинг QR-кодини сканер қилиб, «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаат йўллаган харидорлар тадбиркорлар томонидан «самосуд» қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.
Жума куни Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли автобус ёниб кетди. Шу куни бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси 60 ёшли пиёдани уриб юборди. Авария оқибатида фуқаро шифохонада вафот этди.
Пойтахт ҳокимининг қарори лойиҳасига кўра, шаҳардаги автобус бекатларини намунавий дизайн асосида қайта қуриш режалаштирилмоқда. Унда ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус пандус, 4G Wi-Fi, электрон табло, кузатув камераси, чиқинди қутиси ва LED экран ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларни тадбиркорларга вақтинча фойдаланишга бериш кўзда тутилган. Шу каби таклифлар 2020 йилдан бери киритилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг