Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Икки киши билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлинди. Ҳозирда табиий офат натижасида 3549 киши қурбон бўлди, 22,1 минг киши жароҳатланган.
Туркиянинг Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Яна 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.
Туркияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди, 9730 дан ортиқ киши жароҳатланди. 3471 бино қулаган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.
Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.
Душанба куни тонгда Туркия жанубида содир бўлган қатор зилзилаларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди. Мамлакатда огоҳлантиришнинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Сурия шимолида ҳам ўнлаб одам вафот этган, юзлаб ярадорлар борлиги айтилмоқда.
Швецияда банкротга учраган компаниялар сони рекорд даражага етгани, АҚШ Адлия вазирлигининг президент Жо Байден уйида режали тинтув ўтказгани, ширин ичимликларнинг эркакларда калликни келтириб чиқаришга алоқадорлиги аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида
Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда.
Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.
9 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикўй туманидаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси — 10 ёшли қиз ва унинг 68 ёшли бобоси ҳалок бўлгани аниқланди. Оиланинг яна бир аъзоси шифохонага ётқизилган. Бир қурбоннинг шахси аниқлаштирилмоқда.
Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.
Туркманистон ўзининг фуқаролари учун Туркиядан вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради.
Сентябрда Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари в. б. Владимир Норов.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг