Президент ҳудудлардаги янги кўп қаватли уйларни босқичма-босқич «яшил» энергияга ўтказиш муҳимлигини таъкидлади. Қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган қурувчилар фойда солиғидан озод қилинади, кредит ставкаси арзон бўлади.
2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Шавкат Мирзиёев шанба куни Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи билан танишди. У 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган кўчатхонани кўздан кечирди. Давлат раҳбари вазирликлар вақтинчалик ишлаши учун мўлжалланган енгил конструкцияли бинолар билан ҳам танишди.
Тошкентнинг меъморий қиёфаси, пешлавҳалари, кўча мебелларидаги тартибсизлик унга дизайн-код зарурлигидан дарак. ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюроси эксперти, пойтахт дизайн-коди ҳаммуаллифи бу ҳужжат қандай кутилмаган вазифаларни бажариши ва Тошкент дизайн-коди қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.
Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидаги 3 та маҳалладан яна ер майдони ажратилди. Ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га берилди.
Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳасини яратди. Чирчиқ дарёси соҳилида дам олиш зонаси ташкил этилади. Лойиҳалар президентга тақдим этилди.
Янги Тошкент замонавий Ўзбекистоннинг бош шаҳарсозлик лойиҳаси ҳисобланади. Унинг чегаралари қаердан ўтади, архитектура, экология, энергетика ва транспорт тизимлари қандай бўлади — Янги Тошкент бош архитектори Саидазим Шарипов билан катта интервью айнан шулар ҳақида.
Франциянинг Аlstom компанияси вице-президенти Саша Парне «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкентда трамвай линияларини қуриш бўйича лойиҳа ҳақида гапирди. Унинг айтишича, расмийлар 2030 йилгача давлат органлари ҳам кўчиб ўтиши режа қилинган Янги Тошкентни устувор йўналиш сифатида танлаган.
Янги Тошкент қурилиши аҳолини жалб қилишнинг янги марказларини яратади, дейилади CMWP халқаро компаниясининг пойтахтни ривожлантиришга бағишланган ҳисоботида. Бундай ҳисоботлар шаҳарларни ривожлантиришда қандай ёрдам беради — ҳужжат муаллифи Алексей Летуновскийнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида.
Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Тошкентнинг ўсиш суръатлари транспорт ва экология билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Денис Соколов «Газета.uz» билан суҳбатда давлат учун хатарларни юмшатиш, аҳоли учун уларнинг олдини олиш йўллари ҳамда тошкентликларни жамоат транспортига ўтказиш нега қийин кечиши ҳақида сўз юритди.
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.
Янги Тошкентни қуриш зарурати ва мақсадга мувофиқлиги бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ўзи янги шаҳарлар нима мақсадда қурилади ва нима учун ҳудудларни бу тарзда ривожлантиришнинг ёмон жойи йўқ — таҳлилчи Денис Соколовнинг «Кўчмас мулк тили» туркумидаги навбатдаги мақоласи шу ҳақда.
Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.
Янги Тошкент дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов Gold Step Invest компанияси билан пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт кесишмасини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Компаниянинг ҳаммуассиси унинг қариндоши бўлиши мумкин. Лойиҳа қиймати 350 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Пойтахт халқ депутатлари кенгаши «Янги Тошкент» лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилишини маъқуллади.
Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» деб номланадиган 13-туманни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак. Улар бир қон, бир артерияга айланиши керак», — дейди қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одилов.
Янги Тошкентда «эски» Тошкент билан боғланган трамвай ва метронинг ягона тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. «Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб бориш мумкин… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди» , — дейди қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Одилов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг