«қашқадарё вилояти» тегли мақолалар


2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди
13 ноябрь 2020, 16:19

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Вилоятда 2021−2022 йилларда умумий қиймати 28 трлн сўм бўлган 950 та лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди
13 ноябрь 2020, 13:56

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди

Қашқадарёда нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 фоизи шўрланган, аҳолининг атиги 50 фоизи ичимлик суви билан таъминланган, вилоятнинг 88 мактабида «смена» кўрсаткичи юқори, лекин бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилган, соғлиқни сақлаш тизимида 1000 дан ортиқ шифокорлар етишмайди. Давлат раҳбари вилоятнинг муаммоларини санаб ўтди.

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди
13 ноябрь 2020, 11:54

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларида очиқ мулоқот қилди. Суҳбат чоғида вилоят бўйлаб 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани ва тадбиркорлик ривожи даражаси анча пастлиги қайд этилди.

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
12 ноябрь 2020, 14:18

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди
12 ноябрь 2020, 09:53

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

Президент пандемия шароитида Қашқадарёдаги вазиятни ўрганиш мақсадида вилоятга жўнаб кетди.

Қашқадарёда пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимлари шахси ошкор қилинди
8 ноябрь 2020, 16:33

Қашқадарёда пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимлари шахси ошкор қилинди

Қашқадарё вилоятида пандемия даврида вафот этган 27 нафар тиббиёт ходими шахси маълум қилинди. Ҳокимият оламдан ўтган тиббиёт ходимлари оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатмоқда. 2020 йилда вафот этган шифокорлар хотирасига бағишланган «Фидокорлар» телеграм каналидаги рўйхатда 485 нафардан ортиқ шахс номлари кўрсатилган.

Kun.uz Қашқадарёдаги «темир дафтар» билан боғлиқ «спектакль» ҳақидаги мақолани ўчирди
18 сентябрь 2020, 19:04

Kun.uz Қашқадарёдаги «темир дафтар» билан боғлиқ «спектакль» ҳақидаги мақолани ўчирди

Kun.uz нашри «темир дафтар»да бўлмаган шахсларга ер ажратилгани ҳақидаги мақолани ўчирди. Хабар қилинишича, сабзавотчилик билан шуғулланиш учун олти киши ўртасида 10 гектар ер бўлиб берилган ва улар орасида фақат бир киши эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган. Яна бир фуқаронинг ҳолати эса баҳсли.

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото
31 август 2020, 12:07

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото

Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади
1 август 2020, 16:49

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади

Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг