Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди.
Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги 15 та ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади. У фақат яқинда тайинланган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини қўшимча қилган.
Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.
Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.
Қашқадарё вилоятида бир эркак 3−4 нафар фуқаролар томонидан ваҳшийларча қийноққа солинди. Эрканинг қўл-оёғи боғлиқ ҳолда, бадани пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдирилиб, арқон билан бўғилгани айтилмоқда.
Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари даволанишга жўнатилди. Уларнинг ўрнига вақтинча ёшлар ҳоким ўринбосарлари этиб тайинланди.
Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.
Таллимаржон ИЭСдаги иккита энергоблоклар тўхтагани сабабли Қашқадарё вилоятининг 7 та туман ва 1 та шаҳар электр таъминотида тўлиқ узилиш қайд этилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.
Қашқадарё вилоятида икки шахс орасидаги адоват туфайли жанжал юзага келган. Улардан бирини ҳимоя қилиш учун келган ота тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Қаршидаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик туфайли ис газидан 13 нафар ўсмир заҳарланди.
Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов ва Қашқадарё ҳокимлиги ҳоким судьяга босим ўтказгани учун ишдан бўшатилганини рад этди. Саъдулла Бобоқулов судья можарога сабаб бўлган деҳқон бозори раисининг ўғли билан бирга ўқигани ва бир квартирада яшаганини айтди.
Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов деҳқон бозори раҳбарини ноқонуний равишда ишдан бўшатиб, унинг ўрнига ўз яқинини ишга тайинлагани ортидан бошланган суд жараёнларида судьяга босим ўтказгани сабабли ишдан олингани аниқланди. Вилоят ҳокимлиги эса у соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимини тарк этганини маълум қилган эди. «Газета.uz» собиқ ҳоким иши бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларини қўлга киритди. Ҳодиса тафсилотлари.
Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғини бошқа кишидан ҳомиладор бўлганликда айблаб, қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди.
Қашқадарё вилоятида «Matiz» автомашинаси носоз йўлни айланиб ўтиш чоғида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этди. Мазкур ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган.
Қашқадарё вилоятида қарздорлик кўрсаткичлари ошгани ва зарур маблағлар вақтида йиғилмаётгани сабабли 88 та уй-жой ширкати тугатилиб, улар ўрнига 10 та бошқарув сервис компаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Қашқадарёдаги 3,3 млн аҳоли давлат раҳбарининг ҳавотирини, давлат раҳбарининг бефарқ эмаслигини, кўмагини сезиши керак», — деди президент. Унинг сўзларига кўра, вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши, қолган кунлари вилоятда бўлиши керак.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятида бирорта ҳам битирувчиси ОТМга кира олмаган 20 та мактаб директорини ўз лавозимидан четлатди. Юқори натижаларга эришган мактаб директорлари эса рағбатлантирилди.
Президент сув хўжалигини вазири Шавкат Хамраевни Қашқадарёдаги ирригация ва мелиорация ишлари ҳолати учун танқид қилди. Шавкат Мирзиёев унга вилоят сув хўжалиги раҳбарларини ишдан олиш ва ишлайдиган одамларни қўйиш бўйича топшириқ берди. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳам давлат раҳбаридан танбеҳ эшитди.
«Жаноби Рўзиев шарманда қилган экан, энди билинаяпти ҳаммаси. Қашқадарё зўр, гази бор, деб юраверган эканмиз. Вилоят республика газининг 63 фоизини беради. Аммо одамларда газ йўқ, сув йўқ. Қани адолат?», — деди Шавкат Мирзиёев вилоятнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев ҳақида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг