Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.
Қашқадарё вилоятида 28 июндан ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилади. Шунингдек, карантин бўйича бошқа бир қатор тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди.
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида 13−15 июнь кунлари ўтказилган ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мақом куйлади. Шунингдек, фестиваль доирасида журналист ва блогерлар мукофотланган.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортидада видео лавҳалар тарқалди. Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида унаштирилган йигит-қизни машинада ўтирган ҳолатда қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш эвазига салкам 5 миллион сўм талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди.
Шаҳрисабзда Damas русумли автомашинаси ўзини қувиб ўтишга уринган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ичидаги фуқаро вафот этди.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.
Шаҳрисабз шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди ҳовлисида намоз ўқиш айвонининг қурилиши тўхтатилди. Бунга қурилиш ҳақида тегишли ташкилотлар огоҳлантирилмаганлиги сабаб бўлган. Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили айвон биноси ҳудуддаги тарихий обидаларга ҳеч қандай зарар етказмаслигини таъкидлади.
Шаҳрисабзда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мажбурий ишга жалб қилинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири маъмурий жаримага тортилди.
Қашқадарё вилоятида «ВАЗ 21−01» ва Nexia автомашина тўқнашуви оқибатида етти киши вафот этди. Улардан икки нафари бир ва тўрт ёшли бола бўлган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши билан бирга йўлларнинг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш ўтказди. «Барчага бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», — деди у.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев COVID-19га чалинди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.
Қашқадарёдаги GTL технологияси асосида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводини августда ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилоятида она ва бола Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга 11 нафар фуқарони ишга жойлашини айтиб, улардан 4300 доллар олган. Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаларига раҳбарларига қўнғироқ қилиб, мазкур фуқароларни ишга олишини талаб қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсиридаги 25 ёшли қашқадарёлик йигит ушланди. У Россияда ишлаш давомида ушбу ташкилот таъсирига тушиб қолгани, Ўзбекистонга қайтгач, ёнидаги телефонида тақиқланган материаллар ҳам бўлгани айтилмоқда. Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва унга 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
Президент Қашқадарё вилоятида шакллантирилган 11,3 трлн сўмлик 1 125 та ҳудудий лойиҳа билан танишди. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Натижада 19 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг