Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб Нуруллан Эрлепесов Умирзакович тайинланди.
Президент қарори билан Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилиши белгиланди. Академия фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан йўлга қўйилиб, унда илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.
Қорақалпоғистонда 3 та асосий йўналиш — қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилиб, таклифлар тайёрланади ва ҳокимларга етказилади. Президент кўп энергия талаб қилувчи йирик лойиҳаларни ушбу ҳудудда жойлаштириш кераклигини таъкидлади.
Андижон вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари Damas машиналарида Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди. Автомобиллар Бухоро ҳудудида тўхтатиб қолинган.
Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. У бунгача Нукус тумани молия бўлими бошлиғи бўлган.
Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи бўлди. У бунгача хусусий секторда, шунингдек, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
Нукус-Шуманай-Тахтакўпир йўлида белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини Lacetti уриб юборди. Оқибатда 32 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.
Элликқалъа туманидаги мактабда 1-синф ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатиб мажбуран синфдан олиб кетилди. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.
Қорақалпоғистондаги Борсакелмас шўрхок ҳудудида ўтказилган «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафонида 11 та давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди. Улар орасида Nike элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бор. Фото.
Президент яқинда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган Нукус шаҳри «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.
Президент Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш тартибини маъқуллади. Ҳозирда тўғридан-тўғри ерлар Нукус шаҳрида 1 млн доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан берилмоқда.
БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.
Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновга юклатилди. Президент Кегейли туманида ўтган йиғилишда ҳудудни ривожлантириш бўйича фойдаланилмаётган имкониятларни санаб ўтди.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида бўлди. Бу мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда «нолдан» қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона, деб таъкидлади давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президентга Қорақалпоғистонда амалга оширилиши режа қилинган инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Саудия Арабистони билан Нукус шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш, Испания билан қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ҳамда Германия билан мисни қайта ишлаш лойиҳалари режалаштирилмоқда.
Президент Қорақалпоғистонда Хитой ва Саудия Арабистони компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган 2 та шамол электр станцияси қурилишига старт берди. Шунингдек, янги иншоотларнинг қурилиши ва фаолияти бошлаб берилди.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш режалаштирилган. 20 август куни давлат раҳбари Нукусда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади.
Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида 2 нафар вояга етмаган йигит катта ёшлилар билан бир камерада сақлангани аниқланди ва бу қонунга зид. Болалар омбудсмани аралашуви билан улар алоҳида камерага ўтказилди. Ҳибсхона мансабдорларига қаттиқ ҳайфсан жазоси қўлланди.
Қорақалпоғистонда маҳаллалар 48 та ҳолатда қарийб 10 млрд сўмлик тендерларни қонун талабларига номувофиқ ўтказган, деб топди Рақобат қўмитаси. Харид натижалари юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Рақобат қўмитаси Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли тумани ҳокимликларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг