Қорақалпоғистонда профилактика инспектори ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқарони мажбуран шифохонага жойлаштириб, унинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди.
Беруний туманида ўнга яқин боғча боласини олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради. Икки бола (6 ва 3 ёш) туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ва уларнинг соғлиғи жойида экани билдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан iPhone 15 Pro Max телефонини олаётганда қўлга олингани айтилмоқда. Мансабдор сўралган телефонни олиб келмаса, фуқаронинг шахсий сирини фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Cobalt ҳайдовчиси тезликни ошириш оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги пастликка қулади. У воқеа жойида ҳалок бўлди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берди. У поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. «Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир», — деди президент.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида идоралар ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. 2024 йилда жами 150−200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.
ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.
Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.
Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.
Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.
Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.
Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Гумонланувчи ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Нукусдан тахминан 150 км узоқликда, Мўйноқ туманида, маҳаллий аҳоли «Суви дуччи» (ўзбекчасига «суви чучук») деб атаган, хариталарга Судочье номи билан киритилган кўллар тизими бор. У ерга борадиган тўғри ва текис йўл йўқ, шу боис масофани босиб ўтишга 4 соатча вақт кетади. «Газета.uz» репортажи.
Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўтган йилнинг июль воқеалари вақтида Нукус шаҳри ИИБни бошқарган.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.
Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.
Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 14,2 млрд сўмлик асоссиз равишда маблағлар сарфланиши ҳолатларини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг