ДХХ томонидан Самарқандда икки фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориши учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.
Жо Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу АҚШ тарихидаги биринчи дефолтдан қутулиб қолиш имконини беради. Агар давлат қарзи чегараси бекор қилинмаганида ёки оширилмаганида, АҚШ Ғазначилиги ҳукумат фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотган бўларди.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси дефолтга йўл қўймаслик учун давлат қарзига қўйилган юқори чегарани ошириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонун 2025 йилнинг 1 январигача федерал ҳукуматга қўйилган чегарадан кўпроқ миқдорда қарз олиш имконини беради.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен мамлакатда кутилаётган эҳтимолий дефолт санасини 1 июнь деб эълон қилгач, бу борадаги муҳокамалар янада қизғин тус олди. Эҳтимолий ёки муқаррар дефолтнинг сабаблари, потенциал оқибатлари ва АҚШ ҳукумати ихтиёридаги фавқулодда чоралар тўғрисида «Газета.uz» шарҳи.
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди: «қора рўйхат»да 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар мавжуд. Россия ТИВ бунга жавобан 500 нафар америкалик, жумладан, Барак Обаманинг мамлакатга киришини тақиқлади.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана берилмаслиги тўғрисидаги баёнот билан чиқди (бу ҳамроҳи бўлмаган мигрант болаларга тааллуқли эмас). Ўзгариш коронавирус чекловлари олиб ташлангач, чегарада муҳожирлар сони кескин ошиши фонида содир бўлди.
Тошкент шаҳрида компания раҳбари ва бошқа шахслар фуқарони $25 минг эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга жўнатишга уринганликда айбланиб ушланди.
АҚШ Глобал сейсмик тармоғининг (дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станцияларни ўз ичига олади) бир қисми бўлган станция Жиззах вилоятига ўрнатилди. Шунингдек, АҚШ Ўзбекистонга сейсмик хавфларни баҳолаш ва қурилиш қоидаларини яхшилашда ёрдам беради.
«Меҳрибонлик корпуси» ва МакГоверн-Доул дастури томонидан Сурхондарё ва Қорақалпоғистондаги 58 давлат мактабгача таълим ташкилотларида китоб бурчаклари очилди. Ушбу муассасаларга тўрт тилда салкам 5800 та китоб ҳадя қилинган.
АҚШ Алишер Усмоновнинг USM холдинги ва унга алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритди. Улар орасида «Оҳангаронцемент», Ucell улушига эга бўлган Digital Invest ва Ўзбекистондаги маркалаш тизимининг оператори ва бошқалар бор. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ҳам санкциялар остида қолган.
ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олишда гумон қилинган шахсни ушлади. Бошқа ҳолатда ҳам бир нечта фуқаро айни шу суммани олганликда айбланиб қўлга олинди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда тавсиялар бериб, шубҳали ўтказмаларга эътиборли бўлишга чақирди. Товарларни қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали етказиш, харидорнинг маҳсулотдан якуний фойдаланиш бўйича маълумотларни тақдим қилмаслиги ва бошқалар санаб ўтилган.
Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.
Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
АҚШ, ЕИ ва бошқа давлатлар Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. IT-компаниялар, банклар, жисмоний шахслар ҳам чекловлар остида қолди. Жумладан, МегаФонга нисбатан экспорт чекловлари жорий этилди. У санкциялардан уч кун олдин Ўзбекистондаги қўшма корхона таъсисчилари сафидан чиққан эди.
АҚШ ҳарбийлари Ироққа бостириб кириб, Саддам Ҳусайн тузумини ағдарганига 2023 йил мартида 20 йил тўлади. Ироқлик журналистнинг хотирлашича, озодлик ҳавоси бир соатгина эсган, холос. Чунки «ҳеч қандай режа мазкур ноқонуний босқинни «озодликка олиб чиқиш»га айлантира олмасди».
Ўзбекистон президенти Қаршидаги ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушликда Россия ва АҚШ президентлари нутқларини тилга олди. «Ҳар бир давлат ўз суверенитети, ўз халқи манфаатлари ҳақида ўйлаши учун кучли мудофаа бўлиши керак. Шунда давлат ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилади», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг