Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Ғишткўприк — Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш ишлари бошланди. Постга олиб борувчи йўл ҳам таъмирланади. Таъмирлаш ишлари вақтида пост ёпилмайди.
Қўқон божхона постида ҳужжатларда 23 тонна 540 кг оғирликдаги «реэкспорт» сифатида қайд этилган товарларни олиб кетаётган кўрсатилган юк машинаси текширилганда ичида ҳеч нима йўқлиги аниқланди. Божхона ходимларининг бу ҳолатга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.
6 октябрь куни пойтахтда божхоначилар ва ДХХ ходимлари олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк машинасини тўхтатганда ундан 433 млн сўмлик пиротхеника воситалари топилди. Орган ходимлари ҳодиса бўйича терговга қадар текширув бошлади.
Сергелидаги заводларнинг бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Улар 23 июнь куни Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида юк автомашинасидан топилганди.
Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарлари учрашди. Унда божхона чегаралари орқали транзит тарзда ҳаракатланаётган товар ва транспор воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тизимини жорий йил 15 декабридан бошлаб ишга туширишга келишиб олинди.
Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Грузияда амалий ташриф билан бўлди. Унда икки давлат ўртасида божхона соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш бўйича Ҳамкорлик меморандуми ҳамда Ахборотларни олдиндан алмашиш бўйича баённома имзоланди.
1 июлдан бери Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетаётган йўловчилар божхоначилар текширувидан ўтказилмаяпти. Бунда йўловчилар ҳақидаги олдиндан тўпланган маълумотлар асосида фуқаролар ва уларнинг юклари электрон боди сканер қурилмасидан ўтмоқда. Фақат шубҳа уйғотган шахсларгина текшириляпти.
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида умумий қиймати 862,8 млн сўм бўлган қарийб 6000 дона совуқ қуролнинг олиб кирилишига чек қўйилди.
ДХХ Гулистон шаҳрида иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди, биринчи ҳолатда фуқаро 19 дона майнинг қурилмасини ўрнатгани аниқланди. Иккинчи ҳолатда эса тошкентлик фуқаро 148 дона майнинг қурилмаси ёрдамида февралдан бери 40 минг долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқаргани айтилмоқда. Улар электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 660 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.
Давлат божхона қўмитасида Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бўйича бошқарма ташкил этилди. Шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш режими соддалаштирилади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган, 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг айланишининг олди олинган.
«Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходими қўлга олинди, улар пост орқали 5,5 млрд сўмлик юкни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига ёрдам бермоқчи бўлган.
Қозоғистонда Ўзбекистон ҳудуди орқали 1,6 млрд сўмлик 6 та «иномарка"ларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди. Машиналарнинг тегишли ҳужжати бўлмаганлиги айтилди. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси машиналар Тожикистондан олиб кирилганлиги ва мамлакат ҳудудидан ўтаётганда барча ҳужжатларга эга бўлганлигини таъкидлади.
Тошкент халқаро аэропортида қўшни давлат фуқароси тамақи қутилари ичига 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Швейцария банкидаги маблағлари очиқланган 4 нафар ўзбекистонлик, ички ишлар ходимларининг видеосини рухсатсиз тарқатиш тақиқланиши мумкинлиги, қадимий қўлёзмалар сабаб ЎзМУ мансабдорларига нисбатан очилган жиноий иши, автомобиль учун навбатларни сотиш схемасини ошкор қилган «Ўзавтосаноат» раҳбари, жаримага тортилган Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим эса 24 фоизга кўпайгани, 3 йил бир постда ишлаган божхоначиларнинг ротация қилиниши, $100 минг пора билан ушлангани айтилган Жиззах пединститут ходими, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланган Шомуродов, реконструкция қилинадиган Бобур кўчаси, МОҚ раислигидан кетган Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонга йил бошидан бери 364 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 181 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Шавкат Мирзиёев контрабандага қарши курашиш мақсадида 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та божхона постини 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлашга кўрсатма берди. Бунинг учун эса 370 млрд сўм йўналтирилади.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
ДХХ Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган 10,7 кг «гашиш» ва 2 кгдан ортиқ «опий» гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар аниқланган.
Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонга асосан ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг