Январь охирида ДХХ ва ИИВ кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди. 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, қидирувдаги 109 киши ушланди. 80 та қурол, +30 кг наркотик, пичоқлар, биталар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.
ИИВ Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахс рўйхати шакллантирилганини маълум қилди. Вазирлик вакили фуқаролар нима мақсадда бундай рўйхатга киритилганига изоҳ бериб, уларга фақат ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.
Ички ишлар вазирлиги бухоролик 17 ёшли йигит криптовалютада 2,64 млн доллар ишлаб топгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик у биржа операцияларида ноқонуний воситачилик билан шуғуллангани ва бунинг учун ҳақ олганини айтди.
Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ ходимлари томонидан ИШИД террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев ва ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон президенти ИИО ходимларига йўллаган табригида ИИВ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар давом эттирилишини таъкидлади. «Ички ишлар тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижасини халқимиз ўз кундалик ҳаётида доимо сезиши, ҳис этиши шарт», — деди у.
ИИВ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай таклиф ёки қўшимчалар кўзда тутилмаганини билдирди. Ҳозирда бу муддат 20 йилни ташкил этади.
Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари «закладка» усули орқали ноқонуний тарқатиш учун тайёрланаётган 42 кг дан ортиқ «аптека наркотиклари»ни тўхтатиб қолди. Уларнинг умумий чакана нархи 35,7 млрд сўмни (деярли 3 млн доллар) ташкил қилди.
ИИВ тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганини маълум қилди. Бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланди. Жарима қарорларининг имтиёзли даври автоматик тиклаб берилади, деб ёзди вазирлик.
Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида ерости кабелида юз берган ёнғиндан сўнг паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ. Шунингдек, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида электр энергияси вақтинча узилган.
Шавкат Мирзиёев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш марказига ташриф буюрди. У ходимлар кибержиноятларнинг олдини олиш учун технологияларни яхши билиши кераклигини таъкидлади. У, шунингдек, вазирликда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш бўйича тузилма яратиш вазифасини ҳам қўйди.
ИИВ жазони ўташ жойларида масофавий видеоучрашувлар ташкил этиш имкониятини яратишни таклиф қилди. Хавфсиз видеоалоқа тизимини ўрнатиш учун Inm International билан 10 йиллик тўғридан-тўғри шартнома тузиш режалаштирилган.
Ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади. Қайд этилишича, бу ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш, вақт ва ресурсни тежаш, шунингдек, ЙТҲлар, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш, олиб қочилган ёки ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.
Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2,32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошади. Ички ишлар вазирлигининг бу бўйича буйруғи тўловлар миқдори ошишидан бир кун олдин қабул қилинди.
Рамазон Ашрапов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди. У шу пайтга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва БАА ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Шунингдек, БААда узоқ вақтга яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш вақтида имтиёз берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг