Январда Ўзбекистонда расмий инфляция 0,72 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан юқори. Картошка 23,9 фоизга, кунгабоқар ёғи 2,2 фоизга, гўшт 1,1−1,2 фоизга қимматлади. Давлат боғчалари учун тўловлар миқдори 21 фоизга ошди.
2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди, бу Марказий банк кутилмаларидан юқори. 1 йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди.
Ўзбекистонда 59 турдаги озиқ-овқат ва бошқа товарлар, жумладан, гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларга импорт божининг ноль ставкаси қўлланиши 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Қарор ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Ноябрда Ўзбекистон аҳолиси орасида сезилган инфляция даражаси 14,1 фоизгача кўтарилди, дея хабар берди Марказий банк. Бу охирги 15 ойдаги максимал кўрсаткич ҳисобланади. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут, бензин, ёқилғи, электр энергияси ва газ нархлари кескин ошганини қайд этган.
Аҳоли ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар нархлари ошишига кутилмаларини кескин оширди, деди МБ ноябрь сўровномасига таяниб. Бизнес ҳам шундай прогноз қилмоқда, бироқ тадбиркорлар келажакда нархлар ўсишининг асосий омили сифатида валюта курсидаги ўзгаришларни келтирмоқда.
Ноябрда инфляция даражаси 0,93% — 2011 йилдан буён ушбу ойдаги энг паст кўрсаткични ташкил этди. Йиллик инфляция 10% гача секинлашди. Ой давомида гўшт нархи 0,3−1,2% ошди, тухум — 3,3%, ёғ — 2,5%, картошка -10,1%, помидор — 72%. Пропан нархи 11,1%, бензинники 4,7% қимматлади.
Инфляциянинг ўсиши ривожланган мамлакатлар аҳолисининг норозилигини келтириб чиқариб, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказмоқда. Сайловчиларнинг иқтисодий вазиятдан ҳафсаласи пир бўлиши Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ҳамда Британия ва Япония ҳукмрон партияларининг мағлубиятига олиб келди, деб ёзади FT.
Октябрь ойида аҳоли ўртасида инфляция даражаси 13,2 фоизгача камайди, деб хабар бермоқда МБ. Кўпчилик гўшт ва сут нархининг кескин ошганини қайд этди. Бензин ва ёқилғи, электр ва газ, дори-дармон ва нефть нархларининг сезиларли даражада ошишини кўрсатганларнинг улуши ҳам юқорилигича қолмоқда.
Октябрда Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,84 фоизни ташкил қилди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ойдаги инфляция 2010 йилдан бери ҳеч қачон 1 фоиздан пастга тушмаган. Йиллик инфляция 10,24 фоизгача пасайди. Ой давомида гўшт (1,2 фоиз), помидор (16,5), бодринг (33,2) қимматлади.
2025 йил апрелида электр энергияси ва газ нархининг ўсиши инфляция даражасини қўшимча 1,5−1,8 фоиз пунктига оширади ва бу омил келаси йил учун инфляция прогнозида ҳисобга олинади, деди МБ раиси. Шу билан бирга, майдаги нархлар ўсишининг таъсири дастлабки ҳисоб-китоблардан юқори бўлиб чиқди.
Марказий банкнинг сентябрь ойидаги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайди. Шунингдек, улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.
Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция бироз пасайиб, 10,46 фоиз бўлди. Пропан нархи юқори суръатларда — 15,7 фоизга (йил давомида — 52,1 фоизга) ўсишда давом этмоқда. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар эса қарийб 25 фоизга қимматлашди.
Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг ёнилғи ҳамда энергоресурслар нархлари ошишидан хавотирлари кучайди. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича сўровномаси натижаларига кўра, улар, шунингдек, коммунал хизматлар нархининг ўсиши ва валюта курсининг ўзгаришини кутмоқда.
Август якунларига кўра, Ўзбекистонда инфлация 0,5 фоиз даражасида қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47 фоиз даражасида сақланиб қолди. Пропан (20,2%), мол гўшти (5,3%) ва қўй гўшти (4,9%), картошка (5,5%) кескин қимматлашди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда.
Июлда Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сариёғ ва гуручдан ташқари) нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47% гача секинлашди. Дори-дармон, поезд ва самолёт чипталари, пропан нархи ошди.
Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.
Май ойида Ўзбекистонда инфляция 2,8 фоизгача тезлашди, бу 2017 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткичдир. Йиллик нархлар ўсиши 10,5% дан ошди. Кўрсаткичга газ (+29%), электр (+67%) ва ижара (+17,3%) тарифларининг ошиши таъсир қилди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этди.
Марказий банк келгусида фискал интизомга риоя қилиниши ва бюджет харажатларининг йил бошида белгиланган даражалари доирасида амалга оширилиши инфляцияга талаб томондан қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши инфляцияни қўшимча 2,4 фоиз пунктга оширади, дори воситалари ва айрим коммунал хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши эса 1 фоиз пунктга оширади, дея хабар қилди МБ. Регулятор бунинг фонида аҳоли реал даромадларининг бироз пасайишини кутмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг