Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.
2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.
Исроил ҲАМАСдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар олди ва бир неча ой давомида берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга рози бўлди.
Исроил ҳарбий раҳбарияти снарядлар тақчиллиги шароитида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, Ғазода сулҳ тузиш тарафдори, деб ёзди New York Times. Бу, ҳарбийларга кўра, гуруҳ қўлидаги гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.
БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш режасига розилик билдиришга чорловчи резолюция лойиҳасини қабул қилди. Овоз беришда қатнашган мамлакатларнинг 14 таси ҳужжатни ёқлади.
АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.
Исроил танклари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб борди, шаҳар бўйлаб ҳаво ҳужумлари ҳам уюштирилмоқда. БМТ Халқаро суди мамлакатга ҳужумни зудлик билан тўхтатишни буюрганига қарамай, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Исроилга қарши санкциялар ва уларнинг оқибатлари биринчи марта «жиддий муҳокама қилинди», деди Ирландия ташқи ишлар вазири. Аввалроқ Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни буюрди. Суд, шунингдек, Исроилдан гуманитар ёрдам учун чегара пунктини очиш ва терговчиларга Ғазога киришга рухсат беришни талаб қилди.
ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Исроил шарқий Рафаҳда жон сақлаётган ўн минглаб ғазоликларни шаҳардаги эҳтимолий ҳарбий амалиётлар фонида гуманитар ҳудудга кўчиб ўтишга чақирди.
Жо Байден маъмурияти АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни Исроилга етказиб беришни тўхтатди, деб ёзмоқда Axios. Бу бир марталик кечикишми ёки етказиб беришнинг вақтинчалик тўхтаб қолиши — аниқ эмас. Таъминотнинг тўхтатилиши Исроилда хавотир уйғотди, дея таъкидлади нашр.
Исроил расмийларига кўра, Гаагадаги Халқаро жиноий суд Ғазодаги уруш туфайли бош вазир Биньямин Нетаньяху ва бошқа Исроил расмийларига нисбатан айблов эълон қилиши мумкин. Суд, шунингдек, ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
АҚШ Сенати Вакиллар палатасидан сўнг Украина, Исроил ва Тайванга 95 млрд долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳа юзасидан келишиб олишга салкам олти ой вақт кетди. Президент Байден ҳужжатни дарҳол имзолашга ваъда берди.
Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.
Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.
Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли 15 апрелга белгиланган Тошкент-Тель-Авив-Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг