20 июндан янги ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошланди. Жараёнлар икки босқичда амалга оширилади. Мактаб таълими вазирлигининг эслатишича, бу йил биринчи синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Тупроққалъа туманида дарс вақти гаплашиб ўтирган икки нафар ўқувчига танбеҳ бериб, уларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.
Фарғонадаги мактабда ўқувчини урган Миллий гвардия ходими лавозимидан озод этилди. У мактабда инспектор-психолог лавозимида ишлаган, ҳозирда уни бошқа лавозимга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ургут туманидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи 27 ёшли йигит ўқувчи қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилишда айбланиб, 3 суткага қамалди. Судда йигит ҳеч кимга шилқимлик қилмагани, фақат ўқувчисига танбеҳ берганини айтиб кўрсатув берди.
Юнусобод туманидаги 235-мактабнинг 4 нафар 8-синф ўқувчиси дарс пайтида қарта ўйнагани учун уларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Синф раҳбарига эса интизомий чора кўрилди.
Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.
Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.
Ўзбекистонда ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақа «Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби шартларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бунинг учун уларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилиб, бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди, дея хабар берди МҲТИ. Институт экспертлари 1−4 синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча мактабда ошхона ташкил этиш кераклигини таъкидлаган.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги деярли барча мактабларда интернет тармоғига уланиш учун оптик толали ва радиореле алоқа линиялари мавжудлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, линияларни компьютерлар билан жиҳозлаш масаласи эса бюджетдан ажратиладиган маблағга боғлиқ.
Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Миллий гвардия ахборот хизмати 6−8 февраль кунлари дарсларга 188 минг ўқувчи сабабсиз келмаганини аниқлади. Шунингдек, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги кўраётган чора-тадбирлар сабаб ўқувчилар давомати ижобий томонга ўзгараётганини, ҳозир давомат 97,7 фоизга етганини маълум қилди.
Гулистонда 11-синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан бегона мактабга кирмоқчи бўлди. Ундан сохта ҳужжатни топшириш сўралганда, қаршилик кўрсатди. Шаҳар прокуратураси у нима учун мактабга кирмоқчи бўлганини ўрганмоқда.
Ўзбекистонда 1 та ўқувчи ўрнига 1,2 нафар ўқувчи тўғри келмоқда, оқибатда иккинчи ва учинчи сменадаги ўқувчилар сони 2,1 млндан ортиқни ташкил этмоқда, (жами ўқувчиларнинг 33 фоизи) дейилади МҲТИ тадқиқоти натижаларида.
Ўзбекистондаги мактабларнинг бор-йўғи 30 фоизи канализация тизимига уланган, 70,5 фоизида «водопровод» мавжуд, мактабларнинг 4,6 фоизи умуман яроқсиз ҳолатда, умумтаълим тизимига сарфланаётган давлат бюджети харажатлари номутаносиб тақсимланган, дейилади МҲТИ тадқиқоти натижаларида.
Марғилон шаҳридаги мактабда инглиз тили ўқитувчиси рухсатсиз ҳожатхонага чиқиб кетгани учун ўқувчининг бошига телефон улоқтирди. Оқибатда унинг боши ёрилди, мактаб ҳамшираси болага биринчи ёрдам кўрсатди. Ҳозирда болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда.
Зангиота тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи синфга дарс ўтаётган вақтида аввал ўқувчи болани, кейин эса қизни калтаклади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди, суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Навоий шаҳридаги мактабда ўқувчи йигитларнинг сочи оммавий калталангани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Айримлар қамоқдаги боланинггина сочи мажбурий олинишини айтса, баъзилар мактаб ислоҳотини уларга сув, ҳожатхона ва компьютерларни олиб боришдан бошлаган яхшироқ, деган фикрда. Муносабатлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг