11 январь куни Ўзбекистондаги кўп мактабларда устозлар ўқувчилар келмагани туфайли, бўш синф хоналарига дарс ўтди. Бунга бир кун аввал ярим тунда чиққан мактабларда ўқиш бошланиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. «Газета.uz» тармоқдагилар бу ҳолатга билдирган муносабатларни бир материалга жамлади.
Янги кун бошланишига 2 соатгина вақт қолганида Тошкент расмийлари аномал совуқ тушиши сабаб узайтирилган қишки таътил тугагани ва мактабларда ўқишлар бошланиши ҳақида хабар бера бошлади. Бош муҳаррир муносабати.
Бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги дарсликлар 1 январдан 14 та ҳудудда тажриба асосида ўқитилади. «Кейинги босқичда 5−11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди президент.
Тармоқларда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашуви акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса Миробод туманидаги 125-мактабда содир бўлганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Қурилиш вазирлиги Андижондаги 50-мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши лойиҳага ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани учун тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик қурилиш бўйича барча зарур хулосалар олинганини қайд этди. Аввалроқ прокуратура ҳоким қарори қалбаки эканини маълум қилганди.
Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.
Жалақудуқ туманидаги мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида устозлардан ўқувчилари ҳоким саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериши» сўралган хабар тарқалди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилмасликни сўради. Туман ҳокимлиги эса бундай топшириқ берилмаганини айтди.
Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.
Давлатобод туманидаги 58-мактабда «География» фани ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилаётган 5-«в» синфдаги ўқувчини хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, калтаклади. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашни сўради.
11 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланди.
Косонсой туманидаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал юзага келди. Видеодан бошқа бир ўқувчи устозининг бошига гултувак отганини ҳам кўриш мумкин. ХТВ жанжал ўзаро келишмовчилик оқибатида юзага келганини маълум қилди. Ўқувчининг онасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тошкентдаги 142-мактабда ИИБ ходимлари ўқувчиларга соч турмаги учун танбеҳ берди. Қонунчиликка кўра, соч узунлиги 2−3 см бўлиши лозим. Пойтахт ИИББ ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилгани, қолаверса, болалардан бирининг ёнидан қайчи топилганини қайд этди.
Андижоннинг Пахтаобод туманидаги 38 мактабда ўқувчиларнинг йўлакда оёқ кийимсиз юргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ХТБ баёнотига кўра, ушбу ҳолатнинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ. Воқеа сабаб мактаб директори ва ўринбосарига интизомий чора қўлланди.
Нуробод туманидаги 1-сонли мактабда дарсликлар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига улоқтириб тарқатилгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчи ҳамда мактаб директори ишдан олинганини маълум қилди.
Мактаб кутубхоналарининг замонавий вазифаси болалар ҳаётни ўрганишлари учун шароит яратишдан иборат. Бироқ Ўзбекистондаги мактаб кутубхоналарининг асосий функцияси гўёки ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлашдан иборатдек. «Газета.uz» мактаб кутубхоначиларининг шу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди.
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.
ХТВ Хоразмда 17 мингдан ортиқ халқ таълими ходимлари меҳнат таътили пулларини вақтида ололмагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирар экан, пуллар июль бошида тўланганини қайд этди. Ҳозиргача республика бўйича ходимларнинг жами 3,8 трлн сўм таътил пулларидан 3,65 трлн сўми тўлаб берилган.
20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Тошкентда ўзбек ва рус муаллифлари томонидан яратилган 2−11-синфлар учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш бўйича мактаб дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳукумат қарорига кўра, болалар 1-синфга 7 ёшга тўладиган йилда, 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки ХТВнинг электрон хизматлар портали орқали юборилган ариза асосида қабул қилинади. Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириб ўтказиш тартиби ҳам белгилаб берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг