Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.
2023 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар томонидан 3500 та жиноятчилик қайд этилди. Уларнинг 2280 таси мактаб ўқувчилари ҳисобига тўғри келди. Президент мактабларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларнинг «жиноятга қарши иммунитетини» шакллантириш тизимини яратиш муҳимлигини айтди.
Тадбиркорлар ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун мактабдаги бўш жойлардан текин фойдаланишлари мумкин бўлади. Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилади. «Мақсадимиз — мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин», — деди президент.
Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.
Ўзбекистон 15 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлиги бўйича кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастури (PISA)да илк бор қатнашиб, сўнгги ўнталикка кирди. Тадқиқот ўқувчилар кўникмаларига ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва оиланинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъсир қилишини кўрсатди.
Мактаблар олди ва камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни амалга оширади, дея маълум қилди USAID раҳбари Саманта Пауэр Тошкентдаги мактаблардан бирига ташрифи чоғида. Дастурнинг биринчи йили учун 4,5 млн доллар ажратилди.
Самарқанд шаҳридаги 20 та мактабда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин. Улар тажриба тариқасида мактабдан ташқари таълим сифатида жорий қилинади. Кейинчалик соатлар Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда ўқув дастурларига киритилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистондаги 500 та мактабда мезонга асосланган (100 баллик) баҳолаш тизими жорий этилди. «Газета.uz» ота-оналарни қизиқтирган саволларни йиғиб, Педагогик маҳорат маркази директори Дилрабо Давидова билан тизимни жорий этишдан мақсад ва барча мактабларни қамраб олиш режалари ҳақида суҳбатлашди.
Давлат мактабларидаги «тижорий» синфлар, неча йилдирки, ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзуси. «Газета.uz» мухбири Анна Садриева бундай синфлар нима, уларда ўқиш нархи қанча, ўқувчиларга қандай қўшимча хизмат кўрсатилади ва бу уларнинг ҳуқуқларини поймол этмайдими каби саволларга жавоб излади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастурини амалга ошириш мақсад қилинганди. Бу вазифа «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасига ҳам киритилганди, аммо ҳужжатнинг қабул қилинган вариантидан жой олмади.
Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.
Беш йил ичида Ўзбекистондаги барча мактабларда ҳозирда Президент мактабларида қўлланаётган ўқув дастурлари ва баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Жорий йилда янги дарсликлар чоп этишга 920 млрд сўм маблағ йўналтирилган.
2024 йилда Ўзбекистон мактабларида 250 мингта ўқувчи ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Инвестиция дастурида мактаблар қурилишига 3 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Яқинда мактабларда 1,2 млн ўқувчи ўрни етишмаётгани айтилганди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мактабларида юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаришини маълум қилди. 10−11 синф ўқувчилари учун эса қайси олийгоҳга киришига қараб, тегишли фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. Касб-ҳунар ҳам мактабнинг ўзида ўргатила бошланади.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан ортиғи қишда дарс машғулотларини куртка ва бош кийимларда ўтказади, чунки синфхоналар сифатсиз кўмир ёрдамида иситилади. Энергия инқирози даврида синфхоналарни экологик хавфсиз тарзда иситишнинг имкони борми? «Газета.uz» репортажи.
Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.
«Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида аҳоли талаби ва халқаро андозаларга жавоб берувчи таълим тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Қўйилган мақсадлар ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш устуворлигига қай даражада мос? Колумнист Комил Жалилов таҳлил қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг