Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.
Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.
Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.
Уйчи туманида талаба йигит Норин дарёсида чўмилишга бориб, чўкиб кетгани айтилмоқда. Ҳозирда вилоят ФВБ томонидан қидурув ишлари олиб борилмоқда.
Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган шаҳрида фундаментидан ўпирилган реклама баннери машина ва бир эркак устига қулади. Бош прокуратура фуқаро шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат бўйича текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.
Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у яшаш хонадонининг ертўласидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ Наманган шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган эркакка нисбатан қидирув эълон қилди. Тармоқларда уни қўлга олиш махсус тадбири акс этган видео тарқалганди. Вазирлик эркакнинг руҳий хасталиги ва «ниҳоятда тажовузкорлиги» сабабли уни учратганлардан эҳтиёт бўлишларини сўради.
Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан бери 152 марта қоидабузарлик қайд этилган Hyundai аниқланди. Жарималарнинг умумий суммаси 410 миллион сўмга тенг.
16−23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тўрақўрғонлик эркак ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаб, ҳалок бўлди. 54 ёшли фуқаронинг нега бундай қилгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Наманган туманида Damas ҳайдовчиси қоидаларга зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Унга огоҳлантириш берилиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.
Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.
Поп туманида 3 та МАN юк автомобили тўқнашиб, ёнғин юз берди. Ёнғинни салкам бир соат давомида 4 та қутқарув экипажи бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг