АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин қарийб бир ярим соат давом этган телефон суҳбатида Россиянинг Украинага қарши урушини муҳокама қилди. Томонлар жамоаларига зудлик билан музокараларни бошлашни буюрди. Шундан сўнг Трамп Украина президентига қўнғироқ қилди.
Россия ўзининг Марказий Осиёдаги таъсирини йўқотишдан хавотирда, деб ёзди FT. Ғарб МО давлатларини санкцияларга риоя этишга мажбурлади ва уларга жаҳон бозорига киришни таклиф этди. Минтақа Россия бизнесини сиқиб чиқариш орқали санкциялардан фойда кўрди, Россиясиз иттифоқларга бирлашишга интилмоқда.
Россиядаги элчихона мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди. Назорат қилинадиган шахслар реестрига кирганлар 30 апрелгача ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиши ёки чиқиб кетиши керак. Реестрда бор-йўқлигини Россия ИИВ сайти орқали текшириш мумкин.
Саудия Арабистони ва БАА Россия томонидан Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув учун эҳтимолий жой сифатида кўрилмоқда, деб ёзди Reuters. Икки давлат ҳам Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд аъзоси эмас.
Uzbekistan Airways Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ҳисоботидан сўнг Европага парвоз йўналишларини ўзгартирди. Энди компания самолётлари Озарбайжон ва Туркия орқали Россияни четлаб ўтмоқда. Парвоз вақти 30−40 дақиқага узайган бўлсада, компания тарифларни оширмаган.
Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади.
Дональд Трамп агар Россия урушни тўхтатиш бўйича музокаралардан бош тортган тақдирда, санкциялар билан таҳдид қилди, шунингдек, Путинни «ақлли» деб атади. У Путин билан «жуда тез муддатда» гаплашишни режалаштираётганини маълум қилди.
2024 йилда Ўзбекистон яна газни экспортдан кўра кўпроқ импорт қилди ва соф импортёр мақомини сақлаб қолди. Импорт қиймат жиҳатдан 2,4 баробар — $1,68 миллиардгача ўсди. Экспорт ҳам ошди — $627,6 миллионгача ёки 18,4%. Хитой эса Ўзбекистон газини $726,26 миллионга сотиб олганини маълум қилди.
Эрон ва ва Россия президентлари Москвада кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади. 47 моддадан иборат ҳужжат мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия каби соҳаларни ўз ичига олади. Шартнома ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламаслиги таъкидланди.
Октябрь ойи охирида суд Россия томонида Украинага қарши курашган ўзбекистонликни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. 19 кундан кейин апелляция суди соғлиғи ва айбига иқрорлигини инобатга олиб, уни озод қилди. Суд қарорида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловдан иқтибос келтирилган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бухоро — Москва йўналишидаги самолёти Россия аэропортига қўниш пайтида двигателларидан бири ишдан чиқди. Экипаж зарурий чораларни кўриб, ҳаво кемасини муваффақиятли қўндирди.
Россиялик генерал Игорь Кирилловни ўлдириш иши бўйича икки киши қўлга олинди, улар Ингушетияда туғилган. Ҳибсга олинганлар асосий айбланувчи — ўзбекистонлик Аҳмад Қурбонов учун Москва вилоятида уй ижарага олганликда гумонланмоқда.
Суд Россия томонида Украинага қарши курашган 22 ёшли ўзбекистонликни шартли жазога ҳукм қилди. Айбланувчининг айтишича, у депортация ўрнига, шунингдек, моддий аҳволи туфайли армияга қўшилишни танлаган. Ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун у медаль ва Россия фуқаролигини олган.
Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган. Ҳукм, хусусан, айбига иқрор бўлгани учун юмшатилди.
Россияда бўлган ноқонуний мигрантлар ўз мақомини тартибга солиши ёки 2025 йил 30 апрелгача мамлакатдан чиқиб кетиши шарт, бу ҳақда Путин фармон имзолади. Ҳарбий хизматни ўташ учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган муҳожирлар депортация қилинмайди.
Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан «Фожиали ҳодиса (самолётнинг қулаши) Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани муносабати билан» узр сўради. Кремль бу вақтда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари иш олиб борганини тан олди.
Россия президенти Владимир Путин 2003 йилдан бери тақиқда бўлган «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади.
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлати мақомини олади, деб хабар берди «Газета.uz»га ТИВ. Бундан ташқари, Беларусь, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд ва Уганда ҳам бирлашманинг ҳамкор давлати бўлишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти «физик ва техник аралашув»га учраган, таъкидлади авиакомпания. У қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди. ОАВга кўра, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Росавиация шу куни Украина дронлари ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Россияга амалий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни аэропортда Санкт-Петербург губернатори ва бошқа расмийлар кутиб олди. Асосий тадбирлар 25−26 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг