«сенат» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади
11 сентябрь 2020, 13:56

Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлган болалардир. Сенат маъқуллаган қонунга кўра, эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, даволаниш ва бошқа масалаларда қатор имтиёзларга эга бўлади.

Сенат «Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади
7 август 2020, 22:03

Сенат «Таълим тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

«Олий таълимда коррупция ҳолатлари деярли барча босқичларда мавжуд» — Танзила Норбоева
7 август 2020, 20:42

«Олий таълимда коррупция ҳолатлари деярли барча босқичларда мавжуд» — Танзила Норбоева

Сенат раҳбари Танзила Норбоева олий таълим тизимидаги коррупция туфайли Ўзбекистоннинг бирорта ҳам олийгоҳи дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига кира олмаганини маълум қилди.

«Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов» — Абдулазиз Камилов
7 август 2020, 20:19

«Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов» — Абдулазиз Камилов

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.

Сенат янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллади
7 август 2020, 16:09

Сенат янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллашди. Унда, жумладан, одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар махфийлиги кафолатланди. Шунингдек, одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгиланди.

Сенат коронавирус қурбонларининг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади
7 август 2020, 11:57

Сенат коронавирус қурбонларининг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади

Сенаторлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа фуқароларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

ИИВ: Ярим йилда содир этилган жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган
30 июль 2020, 16:35 1

ИИВ: Ярим йилда содир этилган жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган

Сенат қўмитаси мажлисида ИИВнинг биринчи ярим йиллик бўйича ҳисоботи тингланди. Унга кўра, ушбу даврда мамлакатда содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган. Шунингдек, оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2776 нафарига «ҳимоя ордери» берилгани маълум қилинди.

Тошкент оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилиши бўйича республикада 1-ўринни эгаллади
26 июнь 2020, 17:27

Тошкент оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилиши бўйича республикада 1-ўринни эгаллади

Тошкентда январь-май ойиларида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят содир этилиб, республикада салбий биринчи ўринни эгаллади.

Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди
19 июнь 2020, 17:31

Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди

Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У олдинроқ ТИВнинг икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

Сенат раиси ота-оналарга мурожаат билан чиқди
19 июнь 2020, 15:56

Сенат раиси ота-оналарга мурожаат билан чиқди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева айрим ота-оналар фарзандининг арзимаган шикояти учун ҳам мактабга югуриб келиб, ўқитувчига «ташланиш»дан уялмай қўйганини таъкидлаб, уларни устозларни ҳурмат қилишга чақирди.

Танзила Нарбаева сенаторларнинг «жим» туришини танқид қилди
19 июнь 2020, 15:44 2

Танзила Нарбаева сенаторларнинг «жим» туришини танқид қилди

«Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади. Лекин ўша жойдаги сенаторлар жим, улардан акс-садо чиқмайди». Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева жойлардаги сенаторларнинг муаммоларга муносабат билдирмаслигини танқид қилиб, уларни аниқлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катталигини таъкидлади.

Сенат «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонунни рад этди
19 июнь 2020, 13:32

Сенат «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"ги қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенати «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида» ги қонунни бюрократик тартиб-таомилларни кучайтириши, қонунларни четлаб ўтишга қаратилган кўплаб қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкинлиги сабабли қабул қилмади.

«Ўзбекистонда 300 мингга яқин эҳтиёжманд хонадон мавжуд» — Танзила Нарбаева
19 июнь 2020, 11:10

«Ўзбекистонда 300 мингга яқин эҳтиёжманд хонадон мавжуд» — Танзила Нарбаева

Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг