«статистика» тегли мақолалар


Январда Ўзбекистонда инфляция тезлашди
10 февраль 2025, 12:03

Январда Ўзбекистонда инфляция тезлашди

Январда Ўзбекистонда расмий инфляция 0,72 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан юқори. Картошка 23,9 фоизга, кунгабоқар ёғи 2,2 фоизга, гўшт 1,1−1,2 фоизга қимматлади. Давлат боғчалари учун тўловлар миқдори 21 фоизга ошди.

Ўзбекистон ЯИМи 2024 йилда 1,45 квадриллион сўмга етди. У нималардан иборат?
7 февраль 2025, 23:28

Ўзбекистон ЯИМи 2024 йилда 1,45 квадриллион сўмга етди. У нималардан иборат?

Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5% ўсиб, 1,45 квадриллион сўмга ($115 миллиардга яқин) етди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 39,1 млн сўмгача ($3093) ўсди, дея хабар беради Статистика агентлиги.

2024 йилда аҳолининг реал даромадлари ошди, бироқ ҳудудлараро фарқ ортди
5 февраль 2025, 21:32

2024 йилда аҳолининг реал даромадлари ошди, бироқ ҳудудлараро фарқ ортди

2024 йилда аҳолининг реал даромадлари 8,1% ўсди, бу 2023 йилдаги кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори. Шу билан бирга, энг бой учта ва энг камбағал учта ҳудуд ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,4 бараваргача ошди. Учта вилоятда реал даромадлар сезилмас даражада ўсди.

Ўзбекистонда 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга қисқарди
3 февраль 2025, 15:10

Ўзбекистонда 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга қисқарди

2024 йил якунига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди. Бандлик дастурлари туфайли 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди. Камбағалликнинг энг паст кўрсаткичи Навоий вилоятида (5,7 фоиз), энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида (11,9 фоиз) қайд этилган.

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди
29 январь 2025, 14:44

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди

2024 йилда Ўзбекистонда 2023 йилга нисбатан туғилиш 3,7 фоизга камайиб, 926,4 мингта бола туғилди. Бу 2017 йилдан бери туғилишнинг биринчи марта камайиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ўлимлар сони кетма-кет икиинчи йил кўпайди, никоҳларда эса 2022 йилда бошланган пасайиш давом этмоқда.

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати
29 январь 2025, 03:34

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 17,4% кўп. Бу, шунингдек, сўнгги етти йилдаги энг паст ўсиш суръати (пандемияли 2020 йилдан ташқари). Тошкентда кўрсаткич 9 млн сўмдан ортди (+21,4%). Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши секинроқ ўсмоқда.

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди
27 январь 2025, 11:34

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди

2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчини ташиди, 2023 йилгига қараганда 98,3 миллион кишига кўп.

4,4 млн нафар: 2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди
15 январь 2025, 17:01

4,4 млн нафар: 2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди

Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди. Йил давомида кўрсаткич 76,5 фоизга (1,9 млн нафар) ошган. Энг юқори ўсиш маиший хизматлар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кузатилган.

Ўзбекистонга электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти илк бор бензинли машиналардан ўзиб кетди
10 январь 2025, 18:04

Ўзбекистонга электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти илк бор бензинли машиналардан ўзиб кетди

Ўзбекистонда автомобиллар импорти таркиби ўзгарди. Илгари бензинли автомобиллар етакчилик қилган бўлса, 2024 йилда биринчи марта электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти ҳажми улардан ошиб кетди. Импорт қилинган электромобилларнинг ўртача нархи деярли уч баробарга арзонлашди.

Ўзбекистонда палов 2024 йилда 15,6 фоизга қимматлади
3 январь 2025, 14:38

Ўзбекистонда палов 2024 йилда 15,6 фоизга қимматлади

2024 йил якунига кўра Ўзбекистонда паловнинг ўртача нархи 15,6 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги. Ошнинг энг юқори нархи Тошкентда, энг пасти эса Наманганда қайд этилди. Палов индекси мамлакатда харид қобилияти паритетини аниқлашнинг норасмий усули ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция: нархлар қандай ўзгарди?
3 январь 2025, 11:55

Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция: нархлар қандай ўзгарди?

2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди, бу Марказий банк кутилмаларидан юқори. 1 йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
27 декабрь 2024, 13:00

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий қарзни ўз ичига олувчи ташқи қарзи 9 ой якунларига кўра 60,2 млрд долларга етди. Йил бошидан буён бу кўрсаткич 7,2 млрд долларга кўпайди.

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш қисқариши давом этмоқда, дизель ишлаб чиқариш кескин пасайди
23 декабрь 2024, 14:41

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш қисқариши давом этмоқда, дизель ишлаб чиқариш кескин пасайди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ноябрь ойида ҳам пасайишда давом этди ва 3,67 млрд куб метргача тушди (2023 йил ноябрига нисбатан -3,3 фоиз). Кўрсаткич 11 ойда деярли 2 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 37,1 фоизга, бензин 12,4 фоизга, нефть 8,7 фоизга камайди.

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишига доир инфляцион кутилмалар кучайди
11 декабрь 2024, 22:48

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишига доир инфляцион кутилмалар кучайди

Аҳоли ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар нархлари ошишига кутилмаларини кескин оширди, деди МБ ноябрь сўровномасига таяниб. Бизнес ҳам шундай прогноз қилмоқда, бироқ тадбиркорлар келажакда нархлар ўсишининг асосий омили сифатида валюта курсидаги ўзгаришларни келтирмоқда.

Ноябрда инфляция: пропан яна 11,1% қимматлади, бензин — 4,7%, картошка — 10,1%
2 декабрь 2024, 19:00

Ноябрда инфляция: пропан яна 11,1% қимматлади, бензин — 4,7%, картошка — 10,1%

Ноябрда инфляция даражаси 0,93% — 2011 йилдан буён ушбу ойдаги энг паст кўрсаткични ташкил этди. Йиллик инфляция 10% гача секинлашди. Ой давомида гўшт нархи 0,3−1,2% ошди, тухум — 3,3%, ёғ — 2,5%, картошка -10,1%, помидор — 72%. Пропан нархи 11,1%, бензинники 4,7% қимматлади.

Октябрь ойида инфляция камида 14 йил ичида биринчи марта 1 фоиздан паст бўлди
1 ноябрь 2024, 18:31

Октябрь ойида инфляция камида 14 йил ичида биринчи марта 1 фоиздан паст бўлди

Октябрда Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,84 фоизни ташкил қилди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ойдаги инфляция 2010 йилдан бери ҳеч қачон 1 фоиздан пастга тушмаган. Йиллик инфляция 10,24 фоизгача пасайди. Ой давомида гўшт (1,2 фоиз), помидор (16,5), бодринг (33,2) қимматлади.

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари статистикаси яхшиланди
29 октябр 2024, 15:17

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари статистикаси яхшиланди

Тўққиз ой якунига кўра, аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ўсди, бу 2023 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан юқори. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 15,5 фоизга (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда — 5,5 фоизга) ўсиб, 17,4 млн сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда 9 ой ичида туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган
25 октябр 2024, 14:28

Ўзбекистонда 9 ой ичида туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 693,8 минг нафар чақалоқ туғилди, бу 2023 йилга нисбатан 3,2% кам. Ўлим ҳолати аввалгидан кўпайиб, 131,7 минг нафарни ташкил этди. Мамлакатда 9 ойда 179,4 минг никоҳ тузилган бўлса, 34 мингта ажрашиш қайд этилди. 193,5 минг киши Ўзбекистондан четга кўчиб кетди.

Сентябрь ойида Ўзбекистонда инфляция: пропан 15,7 фоизга, гўшт 2,8−3,1 фоизга қимматлашди
1 октябр 2024, 16:34

Сентябрь ойида Ўзбекистонда инфляция: пропан 15,7 фоизга, гўшт 2,8−3,1 фоизга қимматлашди

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция бироз пасайиб, 10,46 фоиз бўлди. Пропан нархи юқори суръатларда — 15,7 фоизга (йил давомида — 52,1 фоизга) ўсишда давом этмоқда. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар эса қарийб 25 фоизга қимматлашди.

Электр энергияси, кўмир ва дизель ишлаб чиқариш ўсмоқда, газ ва нефть қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда
27 сентябрь 2024, 19:04

Электр энергияси, кўмир ва дизель ишлаб чиқариш ўсмоқда, газ ва нефть қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этди ва 3,78 млрд куб метрга (бир йилда -3,6%), нефтники — 60,3 минг тоннага (-6,2%) етди. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ошди — 54,4 млрд кВт/с (+4,1%). Кўмир қазиб олиш яна рекордни янгилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг