Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.
Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.
Улуғбек Носиров Ўзбекистон Марказий банки раисининг янги ўринбосари бўлди, дея хабар берди «Газета.uz» манбаси. У «кадрлар сиёсати ва режим назорати» учун масъул бўлади.
Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.
Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.
Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Ҳалилов Қўрғонтепа туманига ҳоким бўлди. Туманнинг аввалги ҳокими президент Шавкат Мирзиёев топшириғи бўйича ишдан бўшатилган эди.
Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.
Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.
Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти фармони билан Содир Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг