«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
18 сентябрь 2023, 10:14

Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида 18 ва 19 сентябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкентдаги 51 хонали ҳашаматли уйни онлайн аукционда ким ютиб олди?
16 сентябрь 2023, 08:42

Тошкентдаги 51 хонали ҳашаматли уйни онлайн аукционда ким ютиб олди?

Тошкентдаги 51 хонали, боғлар, ҳовузлар ва бошқа бинолари бўлган ҳашаматли уйни MOB Group онлайн аукционда 33,3 млрд сўмга сотиб олди. Февралда Ҳарбий суд ижро варақаси ва МИБ инспектори қарори асосида сотувга қўйилган уйга ким эгалик қилганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
15 сентябрь 2023, 20:56

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Саккизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Корея маданияти фестивали, ярмарка ва кўргазмалар, «SAHNA» Stend Up club`даги чиқишлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкентда ҳайдовчи 5 йилга қамалди, у машинасида уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этганди
14 сентябрь 2023, 17:41

Тошкентда ҳайдовчи 5 йилга қамалди, у машинасида уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этганди

Тошкентда ҳайдовчи Matiz машинасида 12 ёшли ўқувчи қизни уриб юборганди. Қиз оғир жароҳат олиб, вафот этган. Суд эркакни 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди
13 сентябрь 2023, 19:48

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди
13 сентябрь 2023, 14:32

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди

Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон ахлатга ташланади
12 сентябрь 2023, 20:12 2

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон ахлатга ташланади

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари ахлатга ташланмоқда. «Махсустранс» исроф қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.

Тошкентда тиббий суғурта тизими 2024 йилдан жорий этилади
12 сентябрь 2023, 17:48

Тошкентда тиббий суғурта тизими 2024 йилдан жорий этилади

Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш муддати 2024 йил бошига кўчирилди. Илгари буни шу йилнинг июль ойида бошлаш режалаштирилганди.

Президент Британиянинг Cross Works компаниясига тегишли Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади (+фото)
11 сентябрь 2023, 16:55

Президент Британиянинг Cross Works компаниясига тегишли Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак. Улар бир қон, бир артерияга айланиши керак», — дейди қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одилов.

Биз йўқотаётган боғ. Мутахассислар — Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари ҳақида
11 сентябрь 2023, 10:56

Биз йўқотаётган боғ. Мутахассислар — Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари ҳақида

Ўзбекистон пойтахти «боғ-шаҳар» ғояси устига қурилган. Аммо қурилишлар, дарахтларни кесиш, уларни нотўғри парваришлаш ва аҳоли саломатлиги кўкаламзорлаштиришнинг ўз ечимини кутаётган тизимли муаммоларидан далолат бермоқда, дейди мутахассислар. Акс ҳолда, биз ўзимиз яшаётган боғни йўқотамиз.

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
11 сентябрь 2023, 10:24

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим қисмларида 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилишлар бўлади. Рўйхат.

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди
11 сентябрь 2023, 09:41

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди

Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент
10 сентябрь 2023, 16:08

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент

Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар 5 кунга иссиқ сувдан узилади
9 сентябрь 2023, 14:23

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар 5 кунга иссиқ сувдан узилади

11−15 сентябрь кунлари «Тошкент иссиқлик маркази» филиали фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб бўлган. Бу вақт оралиғида 8 та тумандаги бир қанча ҳудудларда иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди
8 сентябрь 2023, 12:15

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Бектемир туманида 13-сонли электробус 2 йўналишли йўлда кетаётганда ҳаракатига бошқа машиналар халақит бергани ортидан бетон устунга урилди. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди. Йўловчилар шифохонага юборилган. Электробусга техник шикаст етди.

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи
2 сентябрь 2023, 14:31

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи

Тошкентдаги Мустақиллик майдони 1866 йилдан буён муҳим қарорлар қабул қилинадиган марказ ҳисобланади. Турли даврларда бу ерда турар жой мавзеси, черков бўлган, унда ҳарбий парадлар ўтказилган. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Газета.uz» мамлакатнинг бош майдони фототарихини тайёрлади.

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди
31 август 2023, 11:37

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди

Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиши тезлашди, дейилади МБ шарҳида. Иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 27,2 фоизга, янги уйларники 21 фоизга ошди. Талаб асосан ипотека кредитлари ҳисобига ортмоқда. Тошкентда ер участкалари нархи сотихига 282 млн, уй-жойлар нархи квадратига 11,3 млн сўмгача етди.

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»
25 август 2023, 17:37

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»

Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози
23 август 2023, 13:11

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози

Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди
23 август 2023, 10:41

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди

Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг