«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
26 ноябрь 2024, 20:18

Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкентда реконструкция ишлари сабаб Тарас Шевченко кўчаси бир ойга ёпилиши туфайли ушбу кўчадан ўтадиган 6 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилади. Транспорт вазирлиги қатнов ва оралиқ вақтлари меъёрдан ортиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Тошкентдаги ҳоспис 2025 йил февралидан ишга тушиши кўзда тутилмоқда — молия вазири ўринбосари
26 ноябрь 2024, 19:04

Тошкентдаги ҳоспис 2025 йил февралидан ишга тушиши кўзда тутилмоқда — молия вазири ўринбосари

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов Тошкентдаги ҳоспис фаолиятини 2025 йил февралида бошлаш кўзда тутилаётганини айтди. Ҳосписнинг умумий қиймати 34 млрд сўм бўлиб (хусусан, 2024 йилда 16,8 млрд сўм ажратилган), молиялаштириш ишлари 90,5 фоизга бажарилган.

1 январдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи ошиши кутилмоқда
26 ноябрь 2024, 09:53

1 январдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи ошиши кутилмоқда

Тошкентда 1 январдан автобус ва метрода нақд тўлов 3000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Транспорт карталари учун аввал жорий қилинган имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади. Шунингдек, автобусларда йўл ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

«Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак». Президент — Тошкентдаги саноат зоналари ҳақида
25 ноябрь 2024, 22:03

«Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак». Президент — Тошкентдаги саноат зоналари ҳақида

Президент Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасининг аҳамиятини таъкидлади. «Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак. Ҳар бир туманда 4−5 тадан шундай зоналар бўлса, Тошкент биз кутгандек, ҳақиқий саноат зонасига айланади», — деди у.

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди
25 ноябрь 2024, 15:16

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди

Пойтахтда умумий узунлиги 111,6 км бўлган 86 та участкада пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқини берувчи ким ошди савдоси якунланди. Унда бошланғич баҳодан 2 баравар юқори — 120,1 млрд сўм таклиф этган Balcomuz компанияси ғолиб деб топилди. Компания ҳақида нималар маълум?

Хитойнинг CAMCЕ компанияси Тошкентдаги 764 гектар майдонга эга махсус саноат зонаси бошқарувини олади
24 ноябрь 2024, 08:38

Хитойнинг CAMCЕ компанияси Тошкентдаги 764 гектар майдонга эга махсус саноат зонаси бошқарувини олади

Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.

Президент Тошкентда «яшил белбоғ» яратиш лойиҳаси доирасида дарахт экди (фото)
23 ноябрь 2024, 14:40

Президент Тошкентда «яшил белбоғ» яратиш лойиҳаси доирасида дарахт экди (фото)

Президент Тошкент атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазди. Янги боғ пойтахт ҳалқа йўли бўйлаб яратилмоқда. Тадбирда ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар иштирок этди. Айни пайтда бошқа ҳудудларда ҳам шундай боғлар барпо этилмоқда.

Тошкентдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади
21 ноябрь 2024, 23:15

Тошкентдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бошлангани сабабли Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида 22 ноябрдан 10 декабргача ҳаракат чекланади.

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 23:38

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

Тошкентда корхоналарнинг қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш бўйича рейд ўтказилмоқда
12 ноябрь 2024, 11:29

Тошкентда корхоналарнинг қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш бўйича рейд ўтказилмоқда

Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев иссиқхоналар сабаб пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашаётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, корхоналарни текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Нима учун Тошкентда реклама конструкциялари демонтаж қилинмоқда?
11 ноябрь 2024, 15:52

Нима учун Тошкентда реклама конструкциялари демонтаж қилинмоқда?

Тошкентда ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш ўтган якшанба куни яна бошланди. Ишчилар нафақат баннерлар ва реклама конструкцияларини, балки муассасаларнинг пешлавҳаларини ҳам олиб ташлади. «Газета.uz»га маълум бўлишича, бунга пойтахт ташқи рекламасининг янги дизайн-коди сабаб бўлган.

Тошкентда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Совриндорлар
11 ноябрь 2024, 13:00

Тошкентда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Совриндорлар

Humo arena`да ўтган MMA бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ўсмирлар 18 та, ёшлар терма жамоаси эса 12 та медаль олди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди
6 ноябрь 2024, 00:27

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади
6 ноябрь 2024, 00:13

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади

Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади
4 ноябрь 2024, 10:44

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади

Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.

Чорсу майдонини кенг кўламли реконструкция кутмоқда. «Чорсу» меҳмонхонаси қайтадан қурилади
2 ноябрь 2024, 19:07

Чорсу майдонини кенг кўламли реконструкция кутмоқда. «Чорсу» меҳмонхонаси қайтадан қурилади

Тошкентда 2025 йилда Чорсу майдонини реконструкция қилиш бошланади. Эски меҳмонхона ўрнида 29 қаватли янги меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жой биноларидан иборат лойиҳа қад ростлайди. У 170 млн долларга баҳоланган. Лойиҳа Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилди
31 октябр 2024, 17:41

Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари тарифларини 15 фоизга ошириш қарорни имзолади.

Иссиқлик таъминотига қачон старт берилади? Аслида қачон берилиши керак?
31 октябр 2024, 07:17

Иссиқлик таъминотига қачон старт берилади? Аслида қачон берилиши керак?

Ўзбекистон шаҳарларида иссиқлик таъминоти ёқилиши учун ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун +8 даражадан паст бўлиши шартми? Бу қоида қаердан олинган? Унга сўзсиз риоя этиладими? Қўшни давлатларда қандай? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун шу каби саволларга жавоб излади.

Тошкентда поезд 15 ёшли болани уриб кетди. У шифохонага ётқизилди
25 октябр 2024, 20:17

Тошкентда поезд 15 ёшли болани уриб кетди. У шифохонага ётқизилди

Тошкентда темирйўлнинг белгиланган қисмидан велосипедда кесиб ўтаётган 15 ёшли болани поезд уриб кетди. У бир қанча жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг