«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентда Tracker «пешеход»дан ўтаётган пиёдани уриб кетди
2 август 2024, 21:58

Тошкентда Tracker «пешеход»дан ўтаётган пиёдани уриб кетди

Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Оқибатда пиёда жароҳат олди. Суриштирув ишлари бошланди.

Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда
2 август 2024, 09:47

Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда. Пойтахт депутатлари иш бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Ўтиш жойлари манзиллари кўрсатилмаган ва шу сабабли жамоатчилик ва экспертлар қарорнинг асослилигига хавотир билдирмоқда.

Чангимиз ДНКси. Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишининг асл сабаби нима?
29 июль 2024, 20:57

Чангимиз ДНКси. Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишининг асл сабаби нима?

Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетса, кўпинча «чанг» эсланади. У ҳақиқий муаммони хаспўшлашнинг қулай воситасига айланган. Ҳаво ифлосланишида чангнинг роли қандай, 2021 йил ноябрида Тошкент нима учун чангга кўмилди ва муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? «Газета.uz» жавоб излайди.

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
20 июль 2024, 00:01

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги ноқонуний ташқи реклама объектлари бузилади
19 июль 2024, 14:10

Тошкентдаги ноқонуний ташқи реклама объектлари бузилади

Тошкент шаҳри ҳокими ноқонуний ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Реклама конструкциялари учун жойлар «Ташқи реклама» тизими орқали ажратилади.

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда
18 июль 2024, 16:59

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режа қилинмоқда. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилганди.

Тошкентнинг Темур Малик кўчасида қурилаётган янги йўл ўтказгич қандай бўлади?
16 июль 2024, 10:58

Тошкентнинг Темур Малик кўчасида қурилаётган янги йўл ўтказгич қандай бўлади?

Пойтахтнинг Темур Малик кўчаси бўйлаб ўтадиган янги йўл ўтказгичда бурилиш жойлари, кўча четида велосипед йўлаклари бўлади. Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган жойда пиёдалар ер ости йўлаги қурилади. Масжид олдида эса яна битта ер ости йўлаги қуриб битказилмоқда.

Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади (фото)
13 июль 2024, 14:33

Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади (фото)

Тошкентнинг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари 15 июлда бошланади. У ерда ёритиш тизимлари, ўриндиқлар, ахлат қутилари ўрнатилиб, кўчатлар экилади ва бошқалар амалга оширилади.

Тошкентда Lacetti ва ўт ўчириш машинаси тўқнашди
11 июль 2024, 19:41

Тошкентда Lacetti ва ўт ўчириш машинаси тўқнашди

Тошкентда Lacetti ёнғин жойига кетаётган Isuzu ўт ўчириш машинасининг орқасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилди.

Тошкентдаги 1-шаҳар клиникаси биносига зарар етди. Беморлар бошқа тарафга кўчирилди
9 июль 2024, 18:13

Тошкентдаги 1-шаҳар клиникаси биносига зарар етди. Беморлар бошқа тарафга кўчирилди

Пойтахтдаги Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси биносининг тўсинига дарз кетди. Беморларнинг бир қисми бошқа тарафга кўчирилди. Бетон конструкциялар тушириб ташланди, бош шифокор «муассаса ўз функциясини тўлиқ бажараётганини» билдирди.

«СЭС, солиқ қани?» Тошкент ҳокими — дўкондаги сифати бузилган мевалар ҳақида
8 июль 2024, 15:36

«СЭС, солиқ қани?» Тошкент ҳокими — дўкондаги сифати бузилган мевалар ҳақида

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ билан бирга Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ҳоким дўконлардан бирига кириб, сифати бузилган маҳсулотлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётганидан норозилигини билдирди.

Фото: Юнусободнинг қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлган ҳовлилари
3 июль 2024, 16:53

Фото: Юнусободнинг қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлган ҳовлилари

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг ҳовли ва ертўлалари қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳодиса жойида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.

«Юксалиш» Тошкент жамоат транспорти йўловчиларининг фикрини ўрганди
27 июнь 2024, 10:17

«Юксалиш» Тошкент жамоат транспорти йўловчиларининг фикрини ўрганди

«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўловчилари орасида сўровнома ўтказди. Улар тиғиз вақтлардаги тирбандлик, «пойгалар», йўл ҳаракати қоидалари ва жадвалининг бузилиши, кондиционерлар ёқилмаслиги, ажратилган йўлакларни назорат қилмаслик каби муаммоларни кўрсатди.

Тошкентда Буюк ипак йўли кўчасидаги кўприк ўрнида айланма йўл ташкил этилди
21 июнь 2024, 08:26

Тошкентда Буюк ипак йўли кўчасидаги кўприк ўрнида айланма йўл ташкил этилди

Пойтахтдаги Темур Малик кўчасининг (Тошкент ҳалқа йўли) Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк ўрнида вақтинча айланма йўл ташкил этилди. Ҳудудда 1 авгутсга қадар реконтсрукция ишлари олиб борилади.

Тошкентдаги кўчалардан бирида йўл чизиқлари янгиланди, лекин ҳайдовчилар уларга риоя қилмаяпти (фото)
15 июнь 2024, 02:26

Тошкентдаги кўчалардан бирида йўл чизиқлари янгиланди, лекин ҳайдовчилар уларга риоя қилмаяпти (фото)

Тошкентдаги Вестминстер университети қошидаги лицей олдида жойлашган кўча қисми бир томонлама қилиб қўйилди. Асфальт янгиланиб, тўхташ жойлари чизилди. Лекин ҳайдовчилар улардан фойдаланмаяпти. Фото.

Тошкентда ҳаракатдаги Lacetti ёниб кетди (+видео)
12 июнь 2024, 21:40

Тошкентда ҳаракатдаги Lacetti ёниб кетди (+видео)

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ҳаракатдаги Lacetti`нинг салонида ёнғин юзага келди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳеч ким жароҳатланмади.

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади
12 июнь 2024, 16:52

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади

Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди
11 июнь 2024, 20:44

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмади.

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
10 июнь 2024, 18:04

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Фазлиддин Бахромов Тошкент шаҳри Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент аҳолиси Дўстлик боғини ижарага бериш қарорларини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритди
6 июнь 2024, 21:08

Тошкент аҳолиси Дўстлик боғини ижарага бериш қарорларини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритди

Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг