Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.
«Тошшаҳартрансхизмат» автобус бошқарадиган аёллар сонини оширишни режа қилмоқда. Ҳозир ишлаётган 2 аёл ҳайдовчининг иши ташкилотга ёққан: улар камроқ қоида бузади, йўлда телефондан фойдаланмайди, ўз вақтида ишга келиб-кетади. АЖ 500 нафар аёлни ҳайдовчиликка ўқитиб, 200 та автобусда ишлатиш ниятида.
Тошкент шаҳридаги ҳаракат таркибида ҳозир 1847 та автобус бор, уларнинг 1557 таси кунлик йўналишга чиқарилади. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари ўринбосарининг айтишича, шаҳар майдони, аҳоли, ҳар юз минг кишига тақсимланган автобус сонидан келиб чиқиб, пойтахтга 3000 та автобус етарли бўлади.
Санжар Саттаров «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари в.б. этиб тайинланди. Ташкилотининг аввалги раҳбари Анвар Жўраев устидан суд иши кетмоқда. Шунингдек, Миракбар Икрамов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Тошкентдаги автобусда «аёллар — олдинда, эркаклар — орқада» ёзувли постер пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» уни 2 йигит ёпиштириб, ҳолатни видеога ҳам олгани акс этган камера ёзувларини эълон қилди. Бу каби постер аввалроқ Самарқандда автобусда ҳам учраганди.
Тошкентда февраль ойида ҳибсга олинган «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди. Унда 21 киши (жумладан, икки автобус саройи ва «Тошавтотаъмирхизмат» раҳбарлари) судланмоқда. Уларнинг аксарияти ҳали айблов хулосаси олмагани сабаб суд иши бир ҳафтага кечиктирилди.
Энди Тошкентда автобуслар 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатлана олмайди — тезликни дастур даражасида чеклаш бошланади. Ўтган йили алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда ўртача тезлик 23 км/соатни (бунгача — 18 км/соат) ташкил этиши айтилган эди.
Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган бекат 2 кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодисага устунларнинг яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Аёлларга йўловчилари сони 14 кишидан ортиқ автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилгач, Тошкент шаҳрида ҳайдовчиликка номзод аёллар учун амалиёт дарслари ўтилмоқда. Уларга йўналишларда устоз ҳайдовчилар ҳамроҳлик қилади. «Тошшаҳартрансхизмат» жараён қандай кетаётгани бўйича видеолавҳа эълон қилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» автобуслар билан боғлиқ техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпаётгани ортидан 5 нафар масъул ходимни ишдан олди.
Тошкент жамоат транспортига жозиба қайтди. Аммо у тирбандликлардан чиқиб, кўпчилик танловига айланиши учун нафақат ТШТХ, балки ҳокимлик, ЙҲХХ ва депутатлар томонидан ҳали кўп иш қилиш керак. Сабина Бакаева ЖТ соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар учун жавобгарликнинг бўлиниши ҳақида мулоҳаза юритади.
Пойтахт транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан олиб борилмоқда. У компания бош муҳандиси ва 2 автобус саройи раҳбари билан тил бириктириб, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.
Тошкентда 52-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчилар автобусга чиқиб улгурмасидан эшикларини ёпиб олди. Оқибатда аёл ва унинг қизи жароҳатланди. Ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Тошкентда жамоат автобусларининг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус хизмат машиналари бириктирилди. Улар автобус ҳайдовчиларининг тартибли ишлашини ва машиналарнинг автобус йўлакларига чиқиб кетмаслигини назорат қилади ҳамда ҳаракатга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди.
24 декабрь куни Тошкентнинг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида ўрнатилган бешта камера автобус йўлагида тўхтаган 175 нафар ҳайдовчига жарима солди.
Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди. Етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.
Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.
Тошкент шаҳрида айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли автобуслар бошқа шохобчаларга боришига тўғри келмоқда. Улар жойларда катта навбатларни юзага келтирган. Бу масалани ҳал этиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» «Ҳудудгазтаъминот» билан пойтахт ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ тузди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг