Ёзёвон туманида тўй кортежи уюштириб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди.
Фарғона шаҳрида фарзанди билан тиланчилик қилаётган аёлни тепиб, машинага ўтиришга мажбурлаган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Вилоят ИИБ аёл «фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган»ини билдирди.
Фарғона шаҳрида патруль-пост хизмати ходими аёлни тепиб, уни машинага ўтирғизгани акс этган видео тарқалди. ИИВ аёл боласи билан йўлда тиланчилик қилаётгани учун олиб кетилган бўлиши мумкинлиги, ҳолат ўрганилаётганини билдирди. Бу қўпол муносабатни оқлаб бўлмайди, — дея таъкидлайди вазирлик.
Фарғона вилоятида 7 киши қалбаки ароқдан заҳарланди, улардан бири вафот этди. Сохта ароқ ишлаб чиқаришда гумон қилинган шахс қўлга олинди.
Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Фарғонада Жаҳон банки, ЕИ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган Мева-сабзавотчилик II форумида Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинаётгани айтилди. Форум давомида бу рўйхатни кенгайтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларга ечимлар муҳокама қилинди.
Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Фарғона шаҳрида эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирди. 22 ёшли ҳайдовчи буюртмачининг манзилига келганида телефони ўчиб қолган ва у билан боғланолмаган. Машинага етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланди.
Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.
Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.
Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.
Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Бешариқ туманида тўрт эркак оилали, икки фарзанди бор аёлни зўрлагани айтилган видео тармоқларда тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат тўрт ой олдин содир бўлганини маълум қилди. Гумонланувчилар ушланган.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.
Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди
Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг